Forward from: Kosonsoyliklar uz | Rasmiy
Она Косонсойим тарихидан
бир шингил
Халифа Маъмун замонидан бошлаб кимки Каъба зиёратига келса, бу ердаги тоштахтадаги тарихий битик орқали Фарғона ва Косон тугрисида воқиф бўлган ва бу ўз навбатида Косон номини машҳур қилган. Шу боисдан ҳам "Сафед Булон қиссаси" достонидаги воқеаларнинг асосий қисми Косонда юз бериши Косонни халифаликда ҳам яхши билганликлари туфайли шаҳар номи достонга кирганлиги эҳтимолдан холи эмас.
Сайфуддин Ахсикандийнинг "Мажмуа ат-таворих" асарида Косонда ислом динини ўрнатиш учун курашган Арабистондан келган ўн икки султонлар ҳақида ривоятлар бор.
Ибратнинг "Тарихи Фарғона" асарида ҳам бу ҳақда маълумотлар бор: "Бирлари қабри Ғўзапоямозор гумбази остиндадир, яна бирлариники қалмоқ ариқ бўйидадир. Қолганлари Косон атрофидадир"
...Қорахитойлар ҳукмдори Гурхон Чин-Мочин юртидан келиб бирин-кетин Фарғона шаҳарларини босиб ола бошлайди. Ўзган ва Андижон шаҳарларидан кейин навбат Косонга келади.
Косон ҳукмдори Дувахон Гурхонга қарши курашиб, кучлар тенг бўлмаганлиги учун чекинишга мажбур бўлади. Дувахон Тошкент ҳукмдори Тулихондан ёрдам сўрайди. Дувахон ва Тулихон кенгашиб, Хоразм ҳукмдори Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузурига боришга қарор қиладилар. Хоразмшоҳ Бағдод халифасига мактуб ёзиб Дувахонни элчи қилиб юборади....
"Мажмуа ат-таворих" асарида хронологик воқеалар силсиласи аксарият Косонда юз берганлиги Косоннинг нафақат Фарғонада, балки бутун Мовароуннаҳрда ҳам нақадар муҳим салоҳиятга эга бўлганлигини кўрсатади.
М. Акрамов.
@KOSONSOYLIK_UZ