🔰 Косонсой ўғлони Мўминхон Баҳодирхонов муносиб кутиб олинди
▫️Саудия Арабистонида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада мислсиз жасорат ва матонат намуналарини кўрсатиб, Осиё кубогини қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Мўминхон Баҳодирхонов бугун Косонсойда, ўз уйида муносиб кутиб олинди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари иштирокида ташкил этилган кутиб олиш жараёнида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, энг аввало шундай фарзанд тарбиялаган ота-онага туман халқи номидан ташаккур изҳор этди. Шунингдек, туман ҳокими Мўминхон Баҳодирхоновни Президент совғаси Сobalt автомобили ҳамда «Келажак бунёдкори» медали билан чин юракдан муборакбод этди.
Албатта, қитъа чемпионатида катта қаҳрамонлик кўрсатган футболчиларимизнинг бундай ёрқин ғалаба қозонишида, аввало, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратиб берилган шароит ва имкониятларнинг аҳамияти катталигини таъкидлаш лозим. Бундай ютуқда албатта ота-оналарнинг, мураббийларимизнинг ҳиссалари катта.
"Ушбу ғалаба барчага муборак бўлсин. Умид қиламанки, Мўминхон Баҳодирхоновнинг улкан зафари косонсойлик ёшларга катта мотивация бўлади. Унинг ортидан яна кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқади, деган умиддаман. Шундай фарзандларимиз борлигидан фахрланамиз!”, - деди туман ҳокими Дилмурод Қодиров.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.