ФИДОЙИЛАР
📝
Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?»
Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман».
Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?»
Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!»
Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман».
Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?»
Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!»
Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?»
Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш».
Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал»
Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғрини ёзиш билан тенг».
Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?»
Ўчирғич деди: «Чунки ҳар гал бир хатони ўчирганимда ўзимни қурбон қилиб бораман».
Қалам бўғилган овозда деди: «Ўзим ҳам аввалгидан қисқариб бораётганимни сезяпман».
Ўчирғич қаламни юпатиб, «Ўзимизни бировларга фидо қилмагунимизча уларга фойда бера олмаймиз», деди. Сўнгpа унга меҳр билан назар солиб, «Ҳалиям мени ёмон кўрасанми?» деди.
Шунда қалам табассум қилиб, «Қандай қилиб сени ёмон кўрай, ахир иккимиз ҳам фидойилар эканмиз-ку», деди.
🕊
🥀 Дўстим, бировлар қалбига шодлик ёзадиган қалам бўла олмасанг, ғамларни ўчирувчи ўчирғич бўлгин. Уларнинг қалбига «Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади», деган орзу-умидларни, яхшиликка ишончни тарқатгин. Ризоларига эришмасанг-да, уларга яхшилик тақдим этавергин!
✍️Одинахон Муҳаммад СодиқФИДОЙИЛАР