Қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди — Марказий банк
КогонТВ канали 👇
https://t.me/+V1UVnwkaXCQwYjFi
Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан уларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳолат бўйича Марказий банк изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатда фаолият олиб бораётган тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобил иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.
Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобил иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда SMS хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади. Шунингдек, шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтиши лозим. Рўйхатдан муваффақиятли ўтган фуқаро мобил иловада ўзига тегишли банк картасини бириктириш имконига эга бўлади.
КогонТВ канали 👇
https://t.me/+V1UVnwkaXCQwYjFi