Forward from: ALHIDOYA.UZ
#савол_жавоб
❓ УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса, кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво маркази
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia