Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Приморск ўлкаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқалари жадаллашмоқда
Жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакиллари билан Приморск ўлкаси ҳукумати маъсуллари иштирокида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда Приморск ўлкасига ишга жалб қилиш масалалари юзасидан видео конференц алоқа кўринишида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, 2025 йилнинг февраль ойида Приморск ўлкаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига навбатдаги ташрифини амалга ошириш ва ташриф давомида, Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларни Приморск ўлкасига ишга жалб этиш масалаларида маъсуллар билан музокаралар олиб борилиши муҳокама этилди.