Бомдодгача ухлаган одам
⏺Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тонг киргунича ухлаёдиган одам зикр қилинди. У зот айтдилар: "У шайтон унинг икки қулоғига бавл қилган кишидир". Бухорий ва Муслим ривояти
✍️ Ҳадис шарҳи: Шайтон инсонни Аллоҳ таолонинг тоатидан тўсиш учун хар бир йўлга ўтириб олади. Айниқса, диннинг устуни бўлган намоздан тўсишга кўп уринади. Банда шайтоннинг ҳийла ва тузоқларидан Аллоҳнинг ёрдамини сўрамасдан ва ўзи ҳаракат қилмасдан нажот топа олмайди. Юқоридаги ҳадисда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тунда ухлаб қолиб ҳатто бомдод вақти киргунича намозга турмаган киши зикр қилинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қулоғига шайтон бавл қилган дедилар, яъни шайтон уни енгил санаган , менсимаган , ундан устун келган. Баъзи уламолар: Бавл қилиши амри маҳол бўлмагани учун ҳадисни ҳақиқий маънода тушуниш мумкин. Чунки шайтон ҳам ейди, ичади, никоҳланади. Бавл ҳам қила олади. Ҳадисда айнан қулоқ хосланди, чунки қулоқ энг аввал ҳис қилиш аъзосидир. Жирканч нарсалардан бавл зикр қилинди, чунки тешикларга кириб илдизларга етиб бориши осонроқ кечади. Натижада барча азоларда дангасаликни келтириб чиқаради. Демак, ким намоздан ухлаб қолса хатто тонг отгунча уйғонмаса шайтон унга ўрнашиб олади, унга ҳукмини ўтказади, уни тоат ва тўғри йўлдан узоқлаштиради. Шайтондан, унинг васвасаларидан ва макрларидан эҳтиёт бўлиш лозим. Шунинг учун Аллоҳ буюрган ишларга шошиб, дангасаликдан четланиш керак.