Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
КУРСДА ЎҚУВЧИЛАР ТЎЛОВИ ВА ЗАКОТ
#закот
❓1546-CАВОЛ: Инсон топган пулларидан закот чиқариши керак экан. Мен бир ўқув марказида ўқувчиларга дарс бераман. Улар ичидан бир-иккита боқувчиси йўқ, етим болаларнинг тўловини тўласам, закотга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир кишининг тилла, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тижорат моллари энг камида 85 гр тилло ёки унинг қийматига етса ҳамда яна бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб, камаймасдан турса, молининг қирқдан бирини закот сифатида бериш шарт бўлади. Лекин бир йил давомида топилган маблағ эҳтиёжлари учун ишлатилиб кетса, уларни эътиборга олинмайди.
Закотни камбағалга мулк қилиб бериш шартдир. Ўзидан бехабар қарзини, ўқув тўловларини закотдан тўлаб қўйиш билан закот адо бўлмайди. Балки ўзига закот деб беради ва у тўловини адо этади ёки унинг буйруғи билан тўлаб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar