⚡️Ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкаси 2 йилга узайтирилди
Президент қарори билан, хизматлар соҳаси учун 1 фоиз ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, қарор қуйидаги хизматлар учун амал қилади:
—чакана савдо ва умумий овқатланиш;
—меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
—автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
—транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
компьютер хизматлари;
—маиший техникани таъмирлаш;
—агро ва ветеринария ҳамда кўнгилочар масканлардаги хизматлар.
Имтиёз 30 ёшгача бўлган ходимларга тааллуқли бўлиб, уларнинг ойлик маоши 2,5 МҲТЕКМ (2 887 500 сўм) дан кам бўлмаслиги керак.
Маълумот учун, 2024 йилда умумий овқатланиш соҳасида 8,1 мингта субъект 158 млрд сўм, чакана савдо соҳасида 27,9 мингта субъект 459,5 млрд сўм, туризм соҳасидаги 220 та субъект 17 млрд сўм миқдорида имтиёздан фойдаланган.
👇
• KELES • РУССКИЙ • INSTAGRAM •