Пропискадаги ўзгариш бўйнимдаги қарздан халос этди
Прописка масаласидаги ислоҳотлар шахсан менинг бир неча йиллик оғриқли муаммоларимдан бири эди. Тизимдаги ўзгариш бўйнимдаги мажбурий деймикин ёки зарурийми, қайсидир даражадаги қарздорлигимдан соқит этиш имконини берди. Албатта, бундан хурсандман. Аслини олганда, олдинги прописка тартиби конституцион ҳуқуқларимизни чеклаш ва эски крепостной тизимдан қолган сарқитдан бошқа нарса эмас эди. Ниҳоят, йиллар ўтиб бу борада ижобий натижага эришишга муваффақ бўлиб турибмиз.
Хуллас, менинг "зарурий қарздорлигим" нимадан иборат эди. Бу ҳақда батафсил ёзадиган бўлсам, асли Тошкент вилоятиданман. Тақдир тақазоси билан 2001 йилдан буён Тошкент шаҳрида доимий рўйҳатда тураман. Шахарда олийгоҳда таҳсил олиб, ўз йўлимни топишимга катта кўмак берган акам 1995 йилдан бери Тошкент шаҳрида ишлаб, ижарада яшаб юрар эди. Йиғиб-терганларини битта қилиб, 2003 йили ўзига шаҳардан уй сотиб олмоқчи бўлди. Бироқ пропискаси бўлмагани сабаб, уйни ўз номига ололмай, менинг номимга олишга мажбур бўлди. 2010 йили эса бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган акам менинг номимга олинган кўп қаватли хонадондаги уйни сотиб юбориб, ўрнига ховлили уй олмоқчи бўлди. Таассуфки, шу онда турмуш ўртоғимнинг нафси бузилиб, бунга руҳсат бермади. Оқибатда қариндошлик муносабатларимизга путур етди. Шундан буён акам ўз уйини ўз номига ўтказиши учун қилган барча ҳаракатлари бесамар кетаётганидан ўзимни айбсиз айбдордек ҳис этардим. Агар ўша даврда шу бугунгидек истаган фуқаро ўз номига Тошкент шаҳридан уй сотиб олишининг имкони бўлганида эди, шу ташвишлар хам бўлмас эди. Мана, замоннинг зайли биланми, жамоатчиликнинг талаби биланми, ишқилиб янги фармон қабул қилиниши биланоқ, бу муаммо амалга ошадиган, иложи ва имкони бор ҳолга айланди. Хатто, яқинда шу масалада сўраб-суриштирсам, яқин қариндошлик бўйича солиқ тўловларида хам бошқаларга нисбатан 80 000 минг сўм камроқ тўланадиган имтиёзлари бор экан. 300 000 минг сўм атрофидаги маблағ билан расмийлаштириш мумкин экан. Бундай янгиликдан албатта, хурсанд бўлдим.
Айгул ПЕРНЕБЕКОВА
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси