#ТЕЗКОР #Ана_холос
Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди 😱
@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди 😱
Сирдарё туманидаги 1-мактабда синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтарган фуқарога нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилган.
Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, аёл ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаронинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎