Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Топшириқлар ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил 15-16 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида Жалақудуқ туманида “Оила ва хотин-қизлар маскани”ни барпо этиш ва унинг намунавий фаолиятини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган эди.
Ана шу топшириқ ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳокимликлари томонидан замонавий, барча қулайликка эга Оила ва хотин-қизлар маскани барпо этилган.
Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузурида ташкил этилган мазкур масканда турли йўналишлар бўйича ўқув курслари, хотин-қизлар учун психологик ва ҳуқуқий маслаҳатхона, тез даромад топадиган касб-ҳунарларга ўқитиш ва тадбиркорликка кўмаклашиш, “Оила кутубхонаси” “Ёш оналар мактаби”, “Она ва бола”, спорт машғулотлари хоналари, фитнес клублари фаолият йўлга қўйилган.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram