Ижтимоий тармоқларда ёритилган “Лўғумбек боғининг ҳозирги ҳолати мақтанадиган даражада эмас. Тизимли ёндашув керак” сарлавхали мурожаат юзасидан.
М У Н О С А Б А Т.
Избоскан туман Лўғимбек маданият ва истирохат боғида яқин йиллардан буён кўплаб қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Жумладан Яшил макон умуммилий лойихаси доирасида 0.5 га майдонда кўчатлар экилиб, яшил майдон барпо килинган ва суғориш тармоғи бутунлай янгитдан қурилган. 2024 йилда вилоят ҳокими ташаббуси билан истирохат боғида янги хайвонот боғи, аҳоли дам олиши учун янги пиёдалар йўлаклари, тунги ёритиш чироқлари, замонавий ўриндиқлар ўрнатилиб мазкур боғ тўлиқ қайта таъмирланган.
Бироқ, қишлоқ аҳолисининг айрим қисми томонидан истирохат боғидаги қурилмаларга, дарахт кўчатлари ва яшил майдонларга кўрсатаётган қўпол муносабати, табиатга ва ўз қишлоғининг кўп йиллик тарихи билан боғлиқ истирохат боғининг ҳолатига бефарқлиги натижасида қурилмалар яроқсиз ҳолатга келтирилиб, чиқиндилар ташлаб кетиш холатлари кузатилмоқда. Афсуски бундай айрим салбий холатлар эса истирохат боғининг бугунги кўринишига келишига сабаб бўлмоқда.
Шу ўринда ҳар йили боғ ҳудуди ободонлаштирилиб гуллар экилиб, бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда, лекин, Лўғимбек ахли ёшу катталари ушбу ижобий мехнатларни эхтиёт килишга, асраб авайлашга маъсуллигини унутмаслиги керак албатта.
⚡️Шу ўринда бугундан бутун Лўғумбек ахлини истирохат боғи ҳудудини ободонлаштириш, тозалаш ишларида ташаббус кўрсатишга, ҳашарга чорлаб қоламиз. Зеро она табиатни асраш ва келажак авлодга обод Ватан қолдириш барчамизнинг бурчимиздир.
💥Биз ишонамиз, Лўғумбек ахолиси бу бу соҳада ҳам наъмуна кўрсата олади.
👇@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!