Forward from: MANNA
Осмондаги Отажоним мени Ўзининг абадий севгиси билан севади, У мендан рози!!!
Раббим, Сенга юрагимдан муқаддас жой бераман, Сен менинг ҳаётимнинг Худосисан, Сенинг олдингда бош эгаман, сажда қиламан. Сенга Руҳ ва Ҳақиқатда топинаман.
Отажоним, Сени таниб‐билишни хоҳлайман, Сени таниб‐билишим учун менга ҳикмату ваҳий Руҳини ато қилгин, кўнгил кўзларимни ёруғ қил, Ўз Руҳинг билан ички борлиғимни бақувват қил, улуғвор бойлигинг билан кучли, қудратли қил.
Ўйларимни Муқаддас Қонинг билан ювиб тозала, ўйларимдаги ҳар қандай ёлғон фикрларни ювиб тозала, ўйларимдаги Сенинг сўзингга қарши бўлган фикрларни қуритаман ва ҳар қандай фикрларимни Исо Масиҳнинг фикрларига бўйсундириб асир қиламан. Фикримни янгилаш орқали тубдан ўзгараман, Исо Масиҳнинг фикрларини қабул қиламан.
Мен Масиҳнинг фикрларига эгаман!
Мен Исо Масиҳ сингари фикрлай оламан: шарафли, тўғри, ҳақиқий, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсалар тўғрисида фикр қиламан.
Омин! Омин! Омин!