Islomiy Psihologiya


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Aqli egalari uchun foydali kanallar:
@ilmiykanal
@mangulikkasafar
@siyosiy_tafakkur
@tariximiz
@zarurat555
@aqidavafikr_1


Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас...
Раъд сураси, 11
Admin: @

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Болалар ва араб тилини урганмокчи булганлар учун фойдали сахифа

t.me/ahlulilmkids

@islomiy_psixologiya


Forward from: قناة أهل العلم للأطفال
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
سعود وسارة في روضة القرآن - سورة الأعلى


#Nozik_masala

Мазкур макола ижтимоий тармокларда айбни мутлок аёл кишига тункаган холда куплаб ихтилофларни келтириб чикарди.
●Купчилик фикри мутлок аёл кишини айблаш:
●Бу даражагача бошка майда ишлар сабаб булган , охирги зарбани "гушт" берган деб хулоса килиниш )
Масалага холис бахо бериб курайлик:
1. Эркак киши майдакаш булмайди, гушт учун ажрашиб кетадиган ёки аёлни утмишини миннат киладиган, чунки аёл утмишидаям уни ризки Аллохни зиммасида булган.
2. Аёлларимиздаги камчиликни тугри тушунса булади уларни заифаликлари эътиборидан, лекин охирги пайтлар баъзан маиший талабларда ёки турмуш куриш талабларида хаддан ошиш кузатилиб турибди.
3. Эркак оилада бошкарувчи , тарбиячи була олсагина аёлни талаблари хам мувозанатда булади

@islomiy_psixologiya




#Savdodagi_nozik_fiqh


Muzorabaga oid bir hukm
Muzorabada kapital egasi zarar koʻrmasligini kafolatlaydigan bir usul bor. U ham boʻlsa kapital egasi va ishchining oʻrtasiga yana bir kishining "ikkinchi darajali kapital egasi" boʻlib kirishidir. Hidoyada kelishicha pul uch yoʻl bilan topiladi: mehnat, pul va "zamonat". Zamonat bu zarar koʻrilganda zararni boʻyniga olish tufayli mehnatsiz va pulsiz foydaga sherik boʻlishdir. Masalan Ahmadning puli bor, ammo ishlamoqchi emas. Doston yaxshi ishchi, ammo puli yoʻq. Ikkalasi muzoraba bitimini tuzmoqchi. Biroq Ahmad zarar koʻrishni xohlamaydi. Salimning esa puli ham yoʻq, ishlamoqchi ham emas, ammo pul topmoqchi. Shunda oʻrtaga Salim kirib zarar koʻrilganda zararni qoplash sharti bilan foydaga sherik boʻladi. Bu yerda Ahmad kapital egasi sifatida Salim bilan shartnoma imzolaydi. Oʻz navbatida Salim ham kapital egasi sifatida Doston bilan shartnoma imzolaydi.
Salimning oʻrnida faoliyat yuritadigan shirkatlar kelajakda koʻpaysa kerak vallohu aʼlam! Biroq unga koʻproq iqtisodchi analitiklar zarur boʻladi
@
@islomiy_psixologiya




ИНСОН

Бу дунёда инсонга лаззат бағишловчи нарсалар таом, ҳид, либос ва жинсий яқинликдир.

Таомининг энг яхшиси асал бўлиб, асаларининг қусиғидир.

Ҳидининг энг яхшиси мушк, ҳайвон безининг маҳсулидир.

Либосининг энг яхшиси ипак бўлиб, капалак қуртининг қусиғидир.

Жинсий яқинлик эса нажас чиқадиган жойларининг қўшилишидир...

Сўнгра...

Вилкани чап қўлда ушлаш керак деб ақл ўргатадиган Ғарб маданиятидан таьсирланганларга маслахатимиз «бизни кўчамизни айланиб ўтинглар» , соддароқ қилиб айтганда бошқа ерда ўйнанглар))

* * *

''Инсон нимадан яралганига назар солсин.У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир''.
Ториқ сураси, 5-6 оят.

@islomiy_psixologiya


Тўртинчи ҳадис
«Сизлардан ҳар бирингиз онасининг қорнида … яратилади»
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдuир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».
Бухорий (3208) ва Муслим (2643/6618) ривоят қилган.

●Яъни, «Инсон шунча амал қилса ҳам бекор кетадими?» – деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволга жавобни бошқа бир ҳадисдан топамиз.
Саҳл ибн Саъд Ас-Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
إِنَّ الرَّجُلَ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ فِيمَا يَبْدُو لِلنَّاسِ وَإِنَّهُ لَمِنْ أَهْلِ النَّارِ وَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فِيمَا يَبْدُو لِلنَّاسِ وَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ
«Бир киши одамларга кўриниб турган нарсада жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради. Аслида эса у дўзах аҳлидандир. Яна бир киши эса одамларга кўриниб турган нарсада дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради. Аслида эса у жаннат аҳлидандир». Бухорий (4207), Муслим (112/207). 


@islomiy_psixologiya




"Жаннатда жой ортиб қолаверади, ортиб қолаверади,охири Аллоҳ таоло бир халқ яратиб бўш ерларга жойлаштиради"
Имом Бухорий Ва Имом Муслим ривояти. Шунча жойдан қуруқ қолмайликда!
@islomiy_psixologiya


#Ибрат_ва_яхши_кайфият )

Украина самолётининг ҳалокатидан омон қолган ягона киши, бу Хожи абу Аббосдир. У сафарга отланар экан, хотинига деди:

-- Мен эртага Украинага учиб кетяпман. У ердан сенга бирор нарса олиб келайми?

Унинг хотини деди:

-- Мен сизнинг сафардан соғ-саломат қайтишингизни Аллоҳдан сўрайман.

Самолёт кўтарилди. Ракета самолетни уриб туширди. Йўловчиларнинг ҳаммалари ҳалок бўлишди...

Фақат Ҳожи абу Аббосгина тирик қолди. У авиаҳалокат вақтида ўзининг иккинчи аёлининг уйида ухлаб ётган эди.

Энди у уйига қандай қайтиш йўлларини ўйлаётган эмиш...

P.S.: Баъзан иккинчи хотин ҳам тирик қолишингизга сабаб бўлар экан..

@islomiy_psixologiya


●Барака, Бойлик неъматларини жалб килиш услуби

Солиҳлардан бири: «Аллоҳим, ризқимда барака бер», деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши: «Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер», деб айтмайсиз?» деди.
У зот: «Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади», деди.

Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.
@islomiy_psixologiya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кузлар рохатлансин.🥰🥰
@islomiy_psixologiya


"وإذا نظرتَ إِلى المُحِبِّ عرفتَهُ وبدتْ عليهِ من الهَوى آثارُ! "

Agar muhibga (oshiqga) qarasangiz, uni (darrov) bilib olasiz, unda sevgining alomatlari bo'ladi!
***

Суръатда киёсий мухаббат сифатида усимликни электр токини томон усиб харакатланиши ва охири ёниб кул булиши тасвирланган

**

Эришиш Осон саналмайдиган амаллардан бири хиссиётларни назорат килиш саналганлиги учун , бу куникмани эгаллаганлар икки дунё саодатида юксак даражаларга кутариладилар
@islomiy_psixologiya


#Шунчаки_Тафаккўр_машқи

Муштум журнали буйдокларга маслахат бериб, бор хажвияда овкат килишни билмайдиган хотиндан ёмони йук дейди, журнал фикрни давом эттириб ундан хам ёмони бор деб кайд этган. Савол: Ундан хам ёмони бор деганда журнал кайси фикрни назарда тутган.?🤔

Жавоблар тез орада хавола килинади

Мавзу овкат таййорлаш масаласида булганлиги учун, жавоб хам мантикан шунга якин.
Жавоб; овкатни ёмон таййорлайдиган ва куп махсулотни исроф киладиган )

@islomiy_psixologiya


АДОЛАТ ВА УНИНГ ЭЪТИРОФИ

Қуддус фатхи куни носоролар калитни амирал-мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга топширамиз дейишди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу бир хизматкорлари билан Қуддусга етиб келдилар йўлда битта туяга хизматкорлари билан алмашиб келдилар Қуддусга киришда туяда юриш хизматкорларини навбати эди кийимларига лой сачраган Шунда Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу отда келдилар ва Умар розияллоҳу анҳуга
«Отга миниб олинг эй, Амирал мўминин дейди
шунда биласизми нима дейди Умар розияллоҳу анҳу????

« Умар отда юриб аъзиз бўлмади,
УМАР ИСЛОМ БИЛАН АЪЗИЗ БЎЛДИ!

*************

● Энди бутун дунё аёллари жам бўлишибам оҳиратгачам Умар каби адолатли бошлиқ туғишолмийди...

Нополион Банопард.

@islomiy_psixologiya


الحديث الثالث
"بني الإسلام على خمس"
عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْت رَسُولَ اللَّهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ يَقُولُ: " بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ". رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ ]رقم:8]، وَمُسْلِمٌ ]رقم:16].

Учинчи ҳадис
“Ислом беш асос устига қурилган”
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Ислом беш нарсага (асосга) қурилган: “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси”, деб гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб бориш, Рамазон (ойи) рўзасини тутиш”.
Бухорий (8) ва Муслим (16/22) ривоят қилган. (Ҳадис лафзи Бухорийга тегишли).

●шарх ва тахлил:
Асосга кура хар бир ишда шаклланиш булгани каби инсонда хам айни холат юз беради ва бу жараён инсонни икки дунёдаги урнини белгилайди.
@islomiy_psixologiya


#яхши_кайфият

Ҳали уйланмаганлар учун НИМ ТАБАССУМ.

Онаси судмедэкспертизада, отаси адвокатурада ишлайдиган йигит қиз билан учрашувга чиқди ва ҳомуш қайтиб келди. "Ўзи рост гапириб бўлмайди, онанг билан отанг ҳозир қаерда, деганди, онам моргда, отам қамоқхонада дедим, бу қиз ҳам рад қилди" дебди. )

@islomiy_psixologiya


Иккинчи ҳадис

«Жибрил алайҳиссаломнинг мусулмонларга дин ишларини ўргатиш учун келиши»
Яна Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаган-ки, узоқдан сафар қилиб келибди, десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан пайдо бўлди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди, икки тиззасини (Росулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир», деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закотни беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоика-фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг», дедилар. У (одам): «Тўғри айтдинг», деб, кейин «Энди эҳсон ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек – Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қил)», дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)», дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши», дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?» – дедилар. «Аллоҳ ва Росули билгувчироқ», деб жавоб бердим. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «У Жибрил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди», деб айтдилар”.
Муслим (8) ривоят қилган.

●Шарх ва тахлил:
1. Илм берувчини илм беришда кандай узини тутишлик одоби ва услуби курсатилган.
2. Илм берувчи, етказувчини ва ибрат булишга интилувчини кандай кийиниши ва куринишда булишлиги
3. Илм бериш ва олишда илмни кадри баландлигидан тиззани тиззага куйиб утириш оркали илмни олишни кадри баландлиги(бу каби илм олиш асосида каршисидагини хис килиш оркали уни хулкидан таъсирланиш ётади)
4. Асослар хакида саволлар суралди. Бу дегани аввало асосларни мукаммал билишлигимиз ва колган барча ишларимиз шу асослар устига курилишини хулоса килишимиз мумкин
5. Савол сураш ва унга жавоб бериш услубиятлари ва одоби

@islomiy_psixologiya


#ибрат
#яхши_кайфият

Бродарликдаги Масъулият хисси

#буйдоклик

"Агар иш менинг қўлимда бўлганида эди, замонамизда бирор бўйдоқ йигитни қолдирмаган бўлардим. Аллоҳга қасамки, ёшлар учун диндан кейин уйланишданда яхшироқ нарса йўқ".

Маҳмуд Ҳасанот

*******
Бир буйдок йигит ушбу иктибос остига " шу окахонни топайлик, кайердалар хозир" деб ёзибди ))

Яна бошкаси " нима килардингиз бу кишини? Уйланишга карз олмокчимисиз " деб савол ташлабдилар ))

@islomiy_psixologiya

20 last posts shown.

48

subscribers
Channel statistics