Савол : Тавҳид калимасини ташкил қиладиган икки рукн нима? Ва бири иккинчисисиз саҳиҳ саналадими?
(Рукн – тиргагич, устун, асос, асосий ташкил этувчи қисм)
Жавоб: «لا إِله إِلا الله » калимаси
икки рукндан иборат:
Биринчи рукн: инкор, бу эса (ла илаҳа) дейишимиздир.
Бунинг маъноси: Аллоҳдан бошқа кимдир ёки нимадир илоҳий сифатга эгалигини инкор қилишдир, яъни бу борлиқда Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса, одамлар унга бўйин эгиш, таслим бўлиш, тоатда бўлиш ва улуғланиш ҳаққига эга эмас. Ҳар бир бундай маъбуд ботилдир.
Иккинчи рукн: исбот, бу эса (илла Аллоҳ) дейишимиздир.
Бунинг маъноси: илоҳийлик фақат ягона Аллоҳга тегишли эканлигини исботлашдир, яъни фақатгина ягона Аллоҳнинг Ўзи одамлар Унга бўйин эгишларига, таслим бўлишларига, муқаддас санашларига, улуғлашларига, буйруқларига бўйинсунишларига, ҳукмига таслим бўлишларига ҳақлидир ва Аллоҳ ягонадир, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир.
Сен (لا إِله إِلا الله) Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ деганингда, бу дегани сен Аллоҳдан бошқа барча нарсани ибодатга лойиқ эканини инкор қиласан ва бу ибодат ихлос билан, ширксиз ҳолда фақатгина ягона Аллоҳга қилиниши керак эканлигини исбот қиласан.
Аллоҳ таоло айтади: “
Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!” (Моида: 73)
Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
“Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ.” (Аъроф: 59)
Ва яна Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:
“Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди. Ва бу(сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар.” (Зухруф: 26-28)
Шундай қилиб, тавҳид бу инкор ва исботни бирга қилишликдир. Биринчидиан сен Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинаётганларни инкор қиласан, сўнгра ягона Аллоҳга ибодат қилишни исбот қиласан. Бунинг ҳаммаси эътиқод, сўз ва амал билан бўлишлиги керак.
Агарда киши “Ла илааҳа – илоҳ йўқ” деб тўхтаса, бу исботсиз инкор бўлиб, тавҳидга далолат қилмайди, аксинча зоҳиран қаралса бу Аллоҳнинг борлигини инкор қилишни кўрсатади.
Ва қачонки “Аллоҳу илаҳ – Аллоҳ илоҳдир” деса, унда бу инкорсиз исбот бўлиб қолади, бу ҳам ўз ўрнида тавҳидга далолат қилмайди. Чунки бу сўзни Аллоҳдан бошқа яна илоҳ бор деб шарҳлаш мумкиндир, бу эса илгариги ва ҳозирги кофирларнинг эътиқодидир. У кофирлар Аллоҳ илоҳий хусусиятга эга эканлигига ишонадилар, аммо Аллоҳни бу нарсада яккаламайдилар, аксинча У билан бирга бошқаларга ҳам ибодат қиладилар. Улар бошқа нарсаларнинг илоҳий хусусиятига куфр келтирмаганлар (буни уларга ибодатнинг бир турини сарфлаб исботлаб қўядилар: мисол ихтилофларда прокуратура ва судга мурожаат қилиб, қабрдаги кишидан шифо ва бахтни сўраб ва бошқа ишлар билан).
Муваҳҳид бўлиш учун киши Аллоҳдан бошқа барча нарсаларнинг илоҳлигига куфр келтириб, фақатгина ягона Аллоҳ илоҳ эканлигига иймон келтириши керак ва мана шу لا إِله إِلا الله яъни “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ” калимасига иймон келтиришликдир.
↘↘↘
Дўстларингиз билан баҳам кўринг.
@IsLomiy_KanaLT.me/Tavhid_Haqida