а кайтишинг керак бўлади. Агар деворнинг ёнига кайтиб келмасам, сен ҳам мен кирган уйга кирасан, хўпми? — Мени хурсанд қилиб юбординг, эй Али, — деди Абу Зарр омади чопганидан боши кўкка етиб. Ва турли-туман ҳаяжону ҳислар оғушида Алининг кетидан юриб кетди. Тўғри Расулуллоҳнинг уйларига борди. Кирдилар... Абу Зарр Расулуллоҳни кўраркўрмас бутун вужудини титроқ босди. Бир оз вақт шу тахлитда кечди. Сўнгра ўзини тутиб олиб: — Келтирган дининг ҳақида менга гапириб берсанг, —деди. Ислом динининг моҳияти, мазмун, мақсадини шахсан пайғамбаримизнинг тилларидан эшитишга мушарраф бўлди. Тинглаб ўтирар экан, қалби тобора хузурҳаловатга тўлаётганини ҳис этарди. Пайғамбаримиз гапларини тугатгач, зўр ҳаяжон ва самимий ишонч билан: Мсн шоҳидлик бераманки, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Яккаю ягонадир, тенги ҳам, ўхшаши ҳам, шериги ҳам йўқдир. Яна шоҳидлик бериб айтаманки, сен Унинг бизларга йўллаган расулисан! — деди. Набийи Акрам (с.а.в.) ғоят мамнун бўлдилар. ⎯ Эй Абу Зарр, сен ҳозирча бу ишни сир сақла. Юртингга қайт. Ишимиз бароридан келиб, ғолиб чиққанимизни эшитганингда, келиб бизларга қўшил, — дея тайинладилар.
⎯ Эй Оллоҳнинг расули, сизни ҳақ пайғамбар қилиб жўнатган Парвардигоримизга қасамлар бўлсинки, овозим борича Макка халқига бу ҳақиқатни етказмагунча ҳеч қаерга кстмайман! Шундан кейин Абу Зарр Каъба ёнига келди ва ваъдасига биноан қичқира бошлади: ⎯ Эй маккаликлар! Эшитмадим деманглар!.. Шовқинсурон тиниб, ҳамма мусофирнинг юзига тикилиб қолди. Одамларнинг диққатини жалб этишга муваффақ бўлган мусофир бор овозда даъвосини эълон этди: — Ашҳаду алла илаҳа иллоллоҳ ва ашҳаду аннаМуҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Бу муборак сас Масжиди Ҳарамда илк янграган шаҳодат калималари эди. Томоғи йиртилгудай бўлиб, бор кучи билан бақираверди. Овози Каъбанинг деворларидан Масжиднинг бурчакбурчакларигача тарқалди. Қурилгандан бери бу сўзларга муштоқ бўлган Каъба, ушбу муборак жумлани соғинган Масжиди Ҳарам худди жонлангандай бўлди. Бутун коинотнинг муаззам тузуми мана шу сўзлар асосига қурилган, десак сира янглишмаймиз. Шу пайтгача хали ҳеч бир инсон бу ерда бундай хайрли сўзларни сўзламаган, бу сўзлар азалдан абадиятга қадар саодат ва фазилатнинг ягона ва мутлақ калитига айланган эди. Шу кунгача ҳеч ким қилолмаган ишни қилган мусофирга нисбатан миннатдорлик ва шафқат ҳиссила тўлган бир неча нигоҳ Муборак байтнинг эгасига йўналди: «Оллоҳим, Ўзинг уни паноҳингда асра», дея илтижо қилди. Бошқа кўп кишиларнинг эса, юзлари буришди. Илк иккиланиш ҳисси узоқ давом этмади. Мусофир учинчи марта калимаи шаҳодатни келтира бошлаган эди ҳамки, ўрнидан сапчиб турганлар бўлди: — Овозини ўчиринг бу тирранчанинг!.. — Уринг, аяманг бу аблаҳни! — деган овозлар бир-бирига қоришиб кетди. Абу Заррнинг устига бостириб кела бошладилар. Ёмғирдек биринкетин ёғилган тошлар, шапалоғу калтаклар уни ерга йиқитди. Устига ёпирилдилар. Сўкиниш, қарғиш ва калтаклар ҳеч тўхтамас эди. Бу орада Аббос уларнинг орасига кирди. Абу Заррнинг устига ётиб олди. — Уят сизларга! Шунча киши биргалашиб, бир мусофирни ўлдирмоқчисиз? Эртага тижорат йўлингиз Ғифор қабиласидан ўтишини унутдингизми? Тортинг қўлингизни! Абу Зарр роса дўппосланган, зўрға нафас олар эди. Вужуди қақшаб оғриқ берар, бу оғриқларга чидаёлмай ишрар эди. Тонггача шу аҳволда қийналиб ётди. Аммо кўнгли заррача яраланмаган эди. Қалбан ўта хотиржам, ўта тинч эди. Шунинг учун бўлса керак, эртаси куни яъни Каъбга борди, яна бақирибчақириб калимаи шаҳодатни такрорлай бошлади. Яна устига ёпирилиб, калтаклай бошладилар. Бу дафъа ҳам уни Аббос ўлимдан қутқариб қолди. Имон ва Исломнинг тимсоли бўлган калимаи шаҳодат маккаликларга илк бор Абу Зарр томоиидан ушбу тарзда эълон этилган эди. Абу Лаҳабнинг юзсизлиги энди айни шаклда Муҳаммаднинг иккинчи бир қўшниси Уқба ибн Абу Муойтга ўтган эди. У хам уйида йиғилиб қолган ахлатларни девордан ошириб Расулуллоҳнинг ( с.а.в.) ҳовлиларига тўкар, баъзан эшикларининг тагигача сочиб юборар эди. Бир куни яна ахлатларни энди тўкай деб турганида бирдан кимдир чақириб қолди. — Шошмай тур, эй Уқба! — дерди бу овоз. Ўгирилди. Овоз эгаси Тулайб эди... У тез-тез юриб Уқбанинг олдига кел