#Ажал_чангалидаги_бахт
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
#_1
«Сизда ором қайда, Сизда тин қайда.
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда.
Сизни учратаман тоғда, далада,
Хизматда ҳамиша-қорда, жалада.
Сизга сабот берсин, сизга куч берсин,
Буюк зотлар руҳи шундай паллада.
Ҳар кун офтоб билан соғ кўришиб юз,
Уйдан омон чиқиб, омон қайтингиз.
Ризқи улуғ бўлсин, кўкси улуғ бўлсин,
Хонадонингизу мамлакатингиз.
Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин,
Баҳор майсалари кўкчироқ бўлсин.
Бурчга садоқатли эй фидойилар,
Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин».
Жажжи қизалоқ шеърни ниҳоятда таъсирли ўқиди.Курсантлар ўрнидан туриб қарсак чаларкан бир қош кўзи қорароғи шеригига кулди.
-тўйингга ўзим сенга шундай шеър ўқиб бераман!
Нутқ қаратилган йигит унга қараб жилмайди.
-албатта тўйим сенсиз ўтармиди? Раққосаларга шерик керакку?
Иккиси баравар кулди.
-келинни кўрсатмадинг! Жуда сир тутдингда...
Дўсти жилмайиб секин телефонни чиқарди.
-ҳеч вақт бўлмади кўрябсанку...
Телефонда кўринган расмдаги қиз жилмайиб турар,лаби юзига,кўзи ҳуснига ниҳоятда зеб бериб турган қиз йигитни титратиб юборди...
«Ахир бу ўша нотаниш қизку..»
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Бугун келган совчилар жудаям бой экан!
Ўгай онасини кўзи ўйнаб гапиришидан Сакинани юраги орқага тортди.
-Муҳташам ая..ҳеч бўлмаса ўқишни битириб олай!
-бошимга ёстиқ қиламанми сени? Бир бора она демадингку етимча..
Сакина ўгай онасини хўппа семиз танасига,чўччайган лабларига қараб сўз дейиш бефойдалигини тушунди.Индамай ўрнидан турди.
-ана..яна бошлади бу без! Бир нарса десам индамай сидирғаланиб туриб кетади..
Сакина оёғини судраб қадам босганча хонаси томон йўл олди.
«Наҳот шундай тегиб кетаверсам? Отам ҳам унинг измидан чиқмайди! Ким у йигит? Нега менга совчи қўйди? Бой бўлса мени нима қиларкин бир камбағални қизи бўлсам?»