Forward from: AL MUAMALAT
ИСЛОМИЙ МОЛИЯДА МОЛИЯЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ:
DEBT FINANCING ВА EQUITY FINANCING
КИРИШ
Исломий молия — бу фақатгина рибо (фоиз)дан воз кечиш эмас, балки адолатли ва барқарор молиявий тизим яратишга қаратилган комплекс молиявий моделдир.
Бу тизимда молиялаштиришнинг асосий икки шакли мавжуд:
1. Debt Financing (Қарзга асосланган молиялаштириш) – савдо ёки ижара воситалари орқали фоизсиз (рибосиз) молиялаштириш;
2.Equity Financing (Шерикчиликка асосланган молиялаштириш) – шерикчилик ёки инвестиция асосида молиялаштириш.
Исломий молия бозори 2023 йилда 11% ўсиб, 4.9 триллион АҚШ долларига етди ва 2028 йилгача 7.5 триллион долларга етиши кутилмоқда.
Бу ўсиш исломий молиялаштириш механизмларига бўлган ишонч ва талаб ошиб бораётганини тасдиқлайди.
Исломий молиявий бозорнинг асосий сегментлари:
Исломий банклар активлари – 3.6 триллион доллар
(73% улуш).
Сукук (Исломий облигациялар) – 863 миллиард доллар (18% улуш).
Исломий фондлар – 254 миллиард доллар (5% улуш).
Такафул (Исломий суғурта) – 86 миллиард доллар (2% улуш).
2. Debt Financing: Қарзга асосланган молиялаштириш
Исломий банк активларининг 90% дан ортиғи Debt Financing механизмлари орқали амалга оширилади.
Бу тизимда рибо тақиқланган бўлгани сабабли, молиялаштириш Муробаҳа, Ижара, Истисна ва Салам каби ҳалол молиявий инструментлар орқали амалга оширилади.
Асосий механизмлар
📌 Муробаҳа (Таннарх + устама, Савдо молиялаштириши)
Банк мижоз учун товар сотиб олади ва келишилган фойда билан қайта сотади.
Исломий банклар портфелларининг 58% + Муробаҳа битимларига тўғри келади.
📌 Ижара (Ijarah – Лизинг молиялаштириши)
Банк активни ижарага беради, муддат тугагач мижоз уни сотиб олиши мумкин.
Исломий банк активларининг 11% ижара молиялаштиришига тўғри келади.
📌 Истисна (Istisna – Буюртма молиялаштириши)
Қурилиш ёки ишлаб чиқариш лойиҳалари учун молиялаштириш усули.
📌 Бай ас-Салам (Bay’ al-Salam – Олдиндан тўловли савдо)
Фермерлик ва ишлаб чиқариш соҳасида кенг қўлланилади.
📌 Debt Financing афзалликлари:
✅ Тез молиялаштириш имконияти.
✅ Шаффоф шартлар ва белгиланган тўлов графиги.
3. Equity Financing: Шерикчиликка асосланган молиялаштириш
Исломий банк активларининг 8% миқдори Equity Financing усулларига тўғри келади. Бу усулда банк ва мижоз шерикчилик асосида фаолият юритади.
Асосий механизмлар
📌 Мушорака (Musharakah – Ҳамкорлик молиялаштириши)
Банк ва мижоз бизнесда шериклик қилади.
Фойда ва зарар келишилган пропорцияда тақсимланади.
📌 Музораба (Mudarabah – Инвестор ва тадбиркор шериклиги)
Исломий фондлар бозори 254 миллиард долларга етди.
Инвестор маблағ ажратади, тадбиркор эса бизнесни бошқаради.
📌 Сукук (Sukuk – Исломий облигациялар)
Сукук бозори 9% ўсиб, 863 миллиард долларга етди.
Инвесторлар реал активларга сармоя киритади.
📌 Equity Financing афзалликлари:
✅ Иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлайди.
✅ Тадбиркорлик ва иш ўринларини яратишга ёрдам беради.
4. Қайси молиялаштириш усули яхшироқ?
📌 Debt Financing – қисқа муддатли молиявий эҳтиёжларни қондиради, аммо иқтисодиётга узоқ муддатли ижобий таъсир кўрсатмайди.
📌 Equity Financing – тадбиркорликни рағбатлантиради, иш ўринларини яратади ва иқтисодий барқарорликни таъминлайди.
📌 Исломий банк активларининг тақсимоти:
73% – банк секторга
18% – сукук бозорига
5% – исломий фондларга
2% – такафулга
📌 Исломий молия бозори 2028 йилга келиб 7.5 триллион долларга етиши кутилмоқда.
5. Хулоса
Исломий молия тизими муқобил ечимлар таклиф қилиб, глобал иқтисодиётда ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.
Debt Financing тезкор молиялаштириш имкониятини тақдим этса,
Equity Financing узоқ муддатли барқарорликни таъминлайди.
✔ Al Muamalat Consulting AAOIFI стандартларига мос молиявий ечимларни таклиф этиб, молиялаштириш жараёнларида Сизга маслаҳат ва йўл-йўриқ беришга тайёр.
Исломий молиянинг ривожи – барқарор иқтисодиёт ва адолатли жамиятнинг асосидир!
(Ушбу маълумотларни тайёрлашда IFDI Report 2024 ҳисоботидан фойдаланилди).
✅️ @almuamalatuz канали
#Debtfinancing #Equityfinancing