ОҚЧЎҒОЛ ТОҒЛАРИДА
Тошохур* ўйинқароқ шамолин қилар тароқ.
Юксакликда навқирон Оқчўғол* солиб сурон
кўк ойнага қарайди, жингил сочин тарайди,
гўё ўрлайди фиғон – ҳовурга тўлар гирён
булоқларнинг гирдлари – тошиб чиқар дардлари,
паҳлавон келбати зор, йигит боши беқарор,
ўзин қилолмай удда, бир ажиб тараддудда...
Ҳадемай кутилган ёр – келиб қолади баҳор!
© Икром ИСКАНДАР
_______
*Тошохур – Оқчўғолдаги охур шаклли улкан тош. Пастдаги қишлоқларда қишин-ёзин бетиним эсгувчи Тошохур шамоли шу жойдан бошланади, дейишади.
*Оқчўғол – Ғаллаорол ва Бахмал туманлари чегарасида жойлашган тоғ номи.