🗞''Ҳусниддин Камол''🗞


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Роббингга қараб:
''Менинг буюк дардим бор'' - дема, дардингга қараб:
''Менинг буюк Роббим бор'' - дегин...
Жалолиддин Румий...
26.08.2022...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Бу дунё мендан ҳам қолишин ўйлаб -
Юрибман бахтиёр, жуда бахтиёр.

Усмон Азим...

____
@Husniddin_Kamol 💥








Forward from: 🍃Ҳикматли дунё.. 🍃
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Кўзингиз - бехиштнинг дарчаси.
Дунёда бир сизни танидим,
Нотаниш  барчаси-барчаси...

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Сизсиз ҳаёт - қудуқнинг туби. 
Сиз – менинг охирги  илинжим,
Сиз менга тангрининг мактуби.

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Туғилгандан сизга зорман
мен.
Кўзимиз тўқнашса Ер титрар,
Борман мен, борман мен, борман мен!

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Дунёни кўзига боқдим тик.
Қаршимда қалтириб  турибди,
Энг буюк мақомдир Ошиқлик!

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Барчасига кўникдим унсиз.
Ҳажрингиз шириндир  умримдан,
Висолдан гўзалдир  қайғунгиз.

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Томиримда сузиб юрган Эрк!
Демакки, тангрига яқинман,
Демакки, яшайман  Одамдек...

Шухрат Ориф...

🎙ҲУСНИДДИН...

Оқшом хайрли бўлсин азизлар!

@hikmatli_dunyoingiz


Она тушларимдан кетмайсиз сира,
Йиғлаб дилингизни  қилдимми ҳира.
Тушда эмас ўнгда кўрсайдим зора,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Ҳаста бўлмасликни иложи йўқдек,
Армон юрагимга санчилган ўқдек.
Сизсиз бу дардимни давоси йўқдек,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Сизсизликка кўниколмам ҳеч,
Меҳрингизга тўйолмадим ҳеч,
Соғинч мени тарк этмайди ҳеч,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Қабрингизга бордим соғиниб,
Ўксик кўнглим кетди оғриниб.
Кўргим келар сизни дил ёниб,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Энди сиз бор кунларим қайтмас,
Орзулар бахт қўшиғин айтмас.
Оҳлар урсам оҳларим етмас,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Фариштa...✍️

Дилфуза Камол қизи...🎙

____
@Husniddin_Kamol 💥


- Бугун қандай кун?
- Бугун, ошиқлар севгилисини Жума билан қутлайдиган кун...
- Қанақасига, бугун пайшаба, Жума эмаску...
- Севган инсон севганини Жумасини пайшанбадан қутлармиш...
😊😊😊

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 🌹

Жума айёми муборак...

____
@Husniddin_Kamol 💥

333 0 12 2 11

Ҳузур ва ҳаловат бу - қалбингдаги, ўйларингдаги инсонни ўзи ёнингда, жойнамози, жойнамозинг ортида бўлишидир...

ХУСНИДДИН...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Яратганни қайси калималар билан танишимиз, ўзимизни қай кўринишда эканлигимизга кўзгу тутади.
Агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда, сенинг ақлингга аввало қўрқиладиган, уяладиган бир Зот келадиган бўлса, демак сен кўпроқ қўрқув ва уят ичидасан.
Йўқ агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда аввало ишқ-муҳаббат, шафқат-марҳаматни хотирлаётган бўлсанг, демак сенда бу васфлардан етарлича мавжуд экан.

Шамс Табризий...

____
@Husniddin_Kamol 💥


ҚЎРҚУВ ВА ИШҚ...

Сизни дўзах азоблари билан қўрқитдилар.
Бошқа томондан эса жаннатга ташналикни, у ердаги роҳат, лаззатга интилишни, руҳонийлар (имом, раввин, поп ва ҳ.к.лар)нинг айтганларига бўйсуниш кераклигини уқтириб тарбияладилар.
Шундан буён инсонни қўрқув бошқариб келмоқда.

Ваҳоланки, қўрқув янги туғилган болани бошқармайди.
У хатто илонни ҳам қўлига ушлаб уйнай олади, чунки қўрқув нималигини билмайди.
У оловдан ҳам қўрқмайди, бошқа нарсалардан ҳам...
У қўрқмас бўлиб туғилади, биз эса уни қўрқишга ўргатамиз.

Болани МУҲАББАТ (ИШҚ) бошқаради, барча катталарни эса — ҚЎРҚУВ.

Танлов ўз қўлингизда, ҚЎРҚУВни танлайсизми ёки ИШҚни?

Ошо...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Дарахтларнинг барги сарғайди,
Қалбимни қоплади маҳзунлик.
Севгилим, соғинч ранг куз келди,
Ичиктирди яна мени бугун сенсизлик...

Сочларим сийпалар куз шамол,
Юрагимга бостириб кирди кузак.
Руҳимни банд этган жавобсиз савол,
Азизам соғинч менимча куз бўлса керак.

Танамда совуқлик, музладим,
Бағримга ботяпти сенсизлик.
Мен кеча, бугун ҳам боладек йиғладим,
Соғинч чўлидаман, менга ҳамроҳ сенсиз ёлғизлик...

ҲУСНИДДИН...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Биласанми?
Сени доим ўзим билан олиб юраман.
Қалбимда, ўйларимда, дуоларимда...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Қалбнинг энг гўзал ибодати севмоқдир!
Қалблар сўзлаганда тилга эҳтиёж йўқдир...

Жалолиддин Румий...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Ниятингиз гўзал бўлса, Аллоҳ сизни доим умидингизга етказади...
Чунки Аллоҳ чиркинликни эмас, гўзалликни севади...
Ва Китобида келтирадики...

Гўзалликни мукофоти гўзалликдир...

Гўзаллик нима...
Меҳр
Ишқ
Ишонч
Вафо
Садоқат
Ҳамда ҳусни ҳулқдир...
Ҳусни ҳулқ билан борганлар Робби олдига энг севимлилардир...

Қаерда бу ҳислатлар бўлса, ўша ерда Ҳаёт бор!!!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ...
Хайрли кун азиз яхшилар!!!
Бошланган кунингиз файзли ва барокатли ўтсин...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
''Яхши сўз ҳам садақадир''.
Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир''.
''Ҳар бир яхшилик садақадир''.
''Яхшиликка йўллаб қўйиш уни қилиш билан тенгдир''.
Сен ҳам яхшилик йўлида бу амалларни бажариб,ўзгаларга ўрнак бўлинг...

Яхшилик қилинг!!!
Ва унутмангки...

"Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади''...

Бақара сураси 195-оят...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ...
Хайрли тонг азиз яхшилар!!!


____ @Husniddin_Kamol 💥


​​Қуйидаги учта нарсани ҳеч қачон йўқотмаслик керак...
Ҳурмат, севги ва ишончни.
Чунки...
''Ҳурмат'' бўлмаган жойда ''ҳақорат''...
''Севги'' бўлмаган жойда ''нафрат''...
''Ишонч'' бўлмаган жойда ''хиёнат'' бўлади.

Жалолиддин Румий
...

Бутун коинот бир-бирига севги ила боғланган,
Севгини беришни ўрган.

Чунки, кўнглида ишқи йўқ одамдан коинот ҳам узоққа қочади.

Мавлоно Жалолиддин Румий
...

____ @Husniddin_Kamol 💥


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, қалби яхшиликка ҳамроҳ, яхши инсонлар...
🍃
Биласизми?
Юсуф алайҳиссалом ва укаларига инилари мол - мулк жиҳатидан ҳасад қилишмади.
Балки, муҳаббат сабаб ҳасадлари келди.
Бундан маълумки ''ҚАЛБ''нинг ҳадяси, қўлнинг ҳадясидан қийматлироқдир.
Ҳасад, гина - кудратдан холи, муҳаббат ва меҳр, оқибат ила бошланган яна бир кунга ''БИСМИЛЛАҲ'' деймиз!
Яқинларингиздан бир ширин сўз, бир табассумингиз қизғонманг.
🍃
Кунингиз хайрли ва ҳузур-ҳаловатда ўтсин...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Жону дилим сенга ошиқ - девона,
Сен дилим хонаси, дил сенга хона.

Умар Хайём...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Итоатга ибодат қилманг, муҳаббатга итоат қилиб, ибодат қилинг!!!

ҲУСНИДДИН...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Чиқмоқни ҳеч истамам майхонадан,
Сарҳуш афзал дунёи девонадан.
Дининг-у иймонингни пеш қилмагил,
Жаннатинг аъло эмас жанонадан.

Умар Хайём...


____ @Husniddin_Kamol 💥

20 last posts shown.