ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ТАВСИЯЛАР
Сиз айни пайтда жуда муҳим даврни бошдан кечираяпсиз. Нарса ва ҳодисаларни муҳим ва номуҳимга ажратинг. Ўзингизга эътиборли бўлиб, атрофдаги баъзи ҳодисларга кўз юминг.
Мусиқа тинглаб, бироз тоза ҳавода сайр қилинг. Бу кун давомидаги муаммоларни унутишга, чарчоқни енгишга кўмак беради.
Кишига эстетик завқ бағишловчи, кайфиятни кўтарувчи фильмлар кўриш, суратларни томоша қилишнинг ҳам айни пайти. Ҳали чақалоғингиз туғилса, югур-югурларингиз кўпайиб, бу қизиқарли машғулотларга вақт топишингиз мушкул бўлади.
Туғилажак фарзандингиз келажакда дунёқариши кенг, ақлли инсон бўлишини истайсиз, тўғрими? Демак, ҳаракатни ҳозирдан бошланг. Бадиий китоблар мутолаа қилинг. Асарлар мавзуси ва мазмунига эътиборли бўлсангиз, бас.
Юрагингиз остидаги улғаяётган дилбандингиз билан суҳбатлашинг. Унга бахтли ҳаётни тасвирланг. Дунёга келишини кимлар интизор кутаётганини айтинг. Келажакдаги орзуларингиз билан ўртоқлашинг.
Атрофдагиларни яхши кўришга ҳаракат қилинг! Ҳомиладорман, мени тушунишмаяпти, деб ортиқча инжиқлик қилманг. Ахир болажонингиз инжиқ ва қайсар туғилишини истамассиз?! Тўғрими?
Ким биландир тортишиб қолдингизми? Асабийлаша бошладингизми? Тўхтанг! Кулиб, бирор нимани баҳона қилинг-да, хонани тарк этинг. Чуқур-чуқур нафас олинг. Болажонингизнинг дунёга келиши, унинг жажжи қўлчаларини хаёлингизда гавдалантиринг. Шунда барча муаммоларни унутасиз.
🤰 @Homiladorlik_Onalik_Ginekalogiya 🤱🏻