Шайтон ўзининг шотирлари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди.
— Бу жойлар жуда гўзал-а! — деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. — Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор.
— Ҳаа, — деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, — бунақа жойларни вайрон қилиш қийин.
Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин:
— Сизлар бораверинглар, — деди ёрдамчиларига. — Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман...
Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди...
Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон... Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, "Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?" — дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики:
— Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...
✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар