АЁЛ РАШКИ...
Қадимда бир эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди, шунда аёли "Майли мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва кўнмаганига қўймайман" дебди.
Эри бу гапларни эшитиб ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин каттаю-калон тўй бўлибди. Тўй куниям ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб хизматларни қилиб юрибди. Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан "Куйяпсана, рашк қиляпсана?" деб сўраб турибди. Аёли унга "Йўғе нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди" деб жавоб қайтараверибди.
Хуллас тўй тугабди, эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди "Куйдинга?" деб. Яна аёли "Йўқ" деб жавоб берибди. Шунда эри "Йўқ, сен шунчалик куйдингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган михни билмадинг. Сени оёқ кийимингга мих ўрнатиб қўйгандим" дебди.
Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, уни иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб ётганди.
Қалбидаги рашк олови олдида оёқларига кирган михни ҳаттоки сезмаган ҳам...
Кулиб юрибдику деманг Аёлни..! АЁЛ ҳаттоки кулиб туриб ўлиши мумкин...
📨Бошқаларга ҳам юборинг!
✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢