Надежда Кеворкова
ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…
Фаластин халқи қандай вужудга келган
Орхан Жамол
Фаластин халқи, Инжилдаги абстракт филистимлар эмас. Ундай бўлса замонавий фаластинликлар - кимлар ва қаердан пайдо бўлишган? Икки юз йил олдин ҳеч қандай фаластин халқи йўқ эди, балки араб тилида сўзлашувчи Усмонли империяси провинциясининг аҳолиси бор эди. Ушбу аҳолининг илдизи қадимий бўлиб, уларнинг келиб чиқиши ҳақидаги мунозаралар ҳозиргача давом этмоқда, аммо улар ўзларини замонавий тушунчадаги халқ деб ҳис қилишмаган.
Европалик яҳудийларнинг бу ерларга кўчириб келиш арафасида Фаластин вилоятининг аҳолиси 450 минг кишига яқин эди. 1880 йилда аҳолини рўйхатга олган турклар уларнинг миллатини эмас, фақат конфессиясини қайд этган. Уларнинг 24 000 таси яҳудий бўлиб, аксарияти шаҳарликлар эди. Яҳудийлар бошқа қўшнилари сингари, араб ва турк тилларида сўзлашар, аҳолининг қолган қисми мусулмон ва насронийлардан иборат бўлган. Айнан уларнинг жами замонавий тушунчада Фаластин халқи бўлишлари лозим эди. Аҳоли хурсандчилигидан халққа айланмайди. XIX аср охирида Шарқий Европадан жўнатилган келгиндилар маҳаллий деҳқонларни ўз ерларидан сиқиб чиқара бошладилар. Келгинди яҳудийлар билан маҳаллий мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги зиддият БМТ Исроил давлатини эълон қилгандан сўнг эмас, балки анча олдин бошланган эди.
Ўтган икки асрнинг сўнгги йигирма йили феллаҳ деҳқонларининг ётларга қарши кураши билан тўлиб-тошган эди. 1886, 1889, 1891 ва 1898 йилларда феллаҳлар ишлов бераётган ўз ерларидан қувиб чиқарилишига норозилик чиқишлари билан қаршилик қилишди. Европа бу жараённи қўллаб-қувватлади: бу вақтда колониялар ҳали шиддат билан шаклланаётган, европаликлар Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани оролларини ўзаро бўлишаётган, америкаликлар эса ҳиндуларни резервацияларга ҳайдаб, филиппинликларни оммавий равишда қириб ташлаётган давр эди. Инглизлар бурлар устида концлагерь методикасини синаб кўраётган эдилар. Шундай қилиб, Усмонли империяси вилоятларидан бирини яҳудийлаштириш ҳеч кимга муаммо бўлиб кўринмади.
Шундай бўлсада Фаластиннинг мусулмон ва насроний аҳолиси орасида этник бирдамлик тез суръатларда шаклланаётган эди. Аввалига норозилик намойишлари асосан иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш хусусиятига эга бўлган эсада, 40 йилдан сўнг мусулмон ва насроний аҳолининг яҳудийларни кўчириб олиб келиш тўлқинларига қаршилиги қатъий - сиёсий тус олди. 1920-1921 йилларда Фаластин шаҳарларида маҳаллий аҳоли ва янги кўчиб келганлар ўртасида шафқатсиз тўқнашувлар тўлқини юз берди. Бу пайтга келиб Фаластин аллақачон Британ мандати режими остида эди ва кўтарилишлар сабабларини судья амалдори Томас Хоуп бошчилигидаги Британия ҳарбий комиссияси кўриб чиқиши лозим бўлди. Унинг хулосаларига асосланиб, Британия мустамлака вазири Уинстон Черчилль фаластинликларни тинчлантириш мақсадида "яҳудийларнинг миллий ўчоғи Фаластиннинг батамом яҳудийлашувини англатмайди" деган баёнот берди. Айнан шу пайтдан бошлаб алоҳида олинган "мусулмон ва насроний аҳолиси" ҳақида гапириш мумкин бўлмай қолди. Улар энди таҳдид қаршисида жипслашган, ўз миллий манфаатларини англайдиган замонавий маънодаги халққа [нацияга] айланган эди.
Шубҳасиз, бу халқ ўзини оккупантлар панжасида ҳис қиларди. Бунда нафақат британияликлар, балки кўчиб келган яҳудийлар ҳам оккупант сифатида қараларди. "Яҳудий миллий ўчоғи"ни барпо этиш сиёсатини эълон қилган Британия, Европа яҳудийларидан колонизатор сифатида фойдаланди - улар маҳаллий аҳолини сиқиб чиқараётган Ёввойи Ғарбнинг ўзига хос колонистлари эди. 1929 йилга келиб, Фаластинда миллий-озодлик ҳаракати шаклланишни бошлади.
@Hamid_Sodiq