🔴 Ўзбекистондаги давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
✔️ Бу ҳақда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг собиқ раҳбари, Ўзбекистон Президентининг хорижлик маслаҳатчиси Сума Чакраборти маълум қилган.
Чакрабортига кўра, юқори салоҳиятли Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Оксфорд университетидаги “Said business school” мактабида малака оширишни ташкил қилиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги дастурини бошлаш масалаларини Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов билан муҳокама қилишган.
Улар давлат хизматчиларини иш самарадорлигини ошириш бўйича ҳам фикр алмашишган. Умрзоқов давлат хизматчиларини тўлиқ иш соатига амал қилишлари тарафдори эканлигини айтиб ўтган.
Сума Чакраборти саҳифасида бу ҳақида шундай ёзади -
“Олий Мажлиснинг сўнгги сайловларидан кейин Тошкентга қайтдим ва азиз дўстим, ислоҳотчи Сардор Умрзоқов билан учрашдим. Қуйидаги масалалар юзасидан муҳокама юритдик: Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ютуқлар, Said Business School томонидан юқори салоҳиятли ўзбек давлат хизматчилари учун амалга оширилаётган таълим дастури ва FDI дастурининг бошланиши каби ислоҳотларнинг кейинги босқичлари ҳақида яхши суҳбат қилдик.
Бундан ҳам муҳимроғи, Сардор Умрзоқов давлат хизматчилари ўз иш услубларини ўзгартириб, мамлакатни трансформация қилишда қандай ёрдам бера олиши ҳақида фикр юритди. У айтадики, агар вазирликлар ходимлари мунтазам иш соатлари бўйича ишлашса ва бугунги кундагидан кўра кўпроқ оилалари билан вақт ўтказиш имкониятига эга бўлишса, бу иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Мен бу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки ўтмишда Буюк Британия давлат хизмати тизимида энг юқори даражаларда мослашувчан иш тартибини жорий қилиш тажрибасига эга бўлганман”,дея ёзмоқда Сума Чакраборти ўзининг LinkedIn тармоғидаги саҳифасида.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X