96 ЁШЛИ ҚОРИЯ
Танозур бинт Муҳаммад Мустафо Нажулий
Фазилатли шайха Танозур бинт Нажулий 1924 санада Мисрнинг ғарбида жойлашган Саманнуд вилоятига қарашли Носирия қишлоғида, ҳозирда ўзи яшаб турган кулбада таваллуд топган. Ёш қизалоқлик пайтида қизамиқ тошиши оқибатида кўзлари кўрмай қолган. Дастлаб Абдуллатиф Абу Солиҳда Қуръондан таълим олади, бироқ тажвидсиз ўрганади. Кейин Шайх Абу Ҳалованинг ҳузурига бориб, 15 йил унинг ҳузурида илм таҳсил қилади: тажвид илмини пухта ўзлаштириш билан бирга, етти машҳур қироатни Юнус сурасигача ўқиб беради. Сўнг Шайх Абдулвожид ҳузурига бориб, Шотибий тариқида етти қироатдан таълим олади ва «Ад Дурра» китоби асосида қолган уч қироатни Тавба сурасигача Шайхга топширади.
Шайха Танозур қўшнисига турмушга чиқиб, тўрт фарзанд кўради.
Умрини Қуръон таълимига бағишлаган Шайха Танозур зоҳирий кўзлари юмуқ бўлса да, қалб кўзлари билан назар соладиган басийратли аёл эди. У ниҳоятда тавозули, кичиккина жуссаси сабру матонатга тўла, тақвою ибодатда пешқадам, ҳижобига маҳкам, иффатини кўз қорачиғидан асраган қория эди. Кўзлари ожиз бўлишига қарамай, ҳамиша ҳаракатчан, ҳушёр, охирги кунларигача ақлан тетик ҳолатда, ўрганган қироатларини тўлиқ ёдда сақлаганича Қуръон таълими билан машғул бўлди.
Унинг хонадони 2x2 метр кенгликдаги бир уйчадан иборат бўлиб, эскигина бўйра тўшалган шу хонада у туну кун тинмай ва толмай аёлларга таълим бериш билан банд бўлар, остонаси толибалар билан ҳамиша гавжум эди.
Шайх Яҳё Ғавсоний ўз сафарлари асносида Шайха Танозурнинг зиёратига бориб, унга Фотиҳа сурасини ўқиб бериб, дуою ижозалар олган.
Шайха Танозур кеча 2021 йил 9 январ куни оламдан ўтди. Аллоҳим уни Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод этсин ва Қуръон билан охиратда ҳам бирга айласин.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz