MINBAR.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг  www.habibulloh.uz саҳифасининг расмий канали.
Youtube:https://www.youtube.com/@minba
instagram https://www.instagram.com/minbar_uz_rasmiy?utm_source=qr&igsh=YjBvbzVvemN4ajVj
Web- sayt www.habibulloh.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ САВОБИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).


АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ
БОМДОД 06:15
ПЕШИН 13:00
АСР 16:45
ШОМ 18:33
ХУФТОН 20:40


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙🌟РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲 Роббимиз - Аллоҳ
🤲 Динимиз - Ислом
🤲 Қибламиз - Каъба
🤲 Айёмимиз - Жума
🤲 Фарзимиз - Намоз
🤲 Қарзимиз - Закот
🤲 Орзуимиз - Ҳаж
🤲 Амалимиз - Савоб
🤲 Тилимиз - Тақво
🤲 Нафратимиз - Зино
🤲 Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌙Қадрдонлар Рамазоннинг 3-Куни муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


#Табрикнома

Устоз РАСУЛЖОН домла  АБДУЛЛАЕВнинг Сурхондарё вилояти вакили бош имом хатиби вазифасига тайинланганлиги муносабати билан Minbar.Uz жамоаси Ҳазратга Аллоҳ таолодан куч қувват ғайрат шижоат дин йўлида хизматларини бардавомли бўлишини сўраб қоламиз Вилоят вакили бош имом-хатиби этиб тайинланганлиги барчамизни хурсанд қилди. Аллоҳ таоло Устозимизни   ўз панохида асрасин турли офатлардан фитналардан касалликлардан офиятда сақласин фаолиятларида Аллоҳ таоло улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Парвардигори олам УСТОЗ РАСУЛЖОН ДОМЛА АБДУЛЛАЕВ ҳазратларини  Ўз паноҳида асраб, мартабаларини бундан-да улуғ қилишини, икки дунёда азизу мукаррам айлашини насиб этсин.

📲Ҳурмат билан MINBAR.UZ матбуот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🤲🏻АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер:

•🌹• Рўза тутишга қодир жисм бер!
•🌹• Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
•🌹• Зикрли тил бер, Аллоҳим!
•🌹• Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
•🌹• Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
•🌹• Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
•🌹• Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК!!!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!


Forward from: Muslim.uz
#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮

📲MINBAR.UZ matbuot xizmati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазоннинг илк куни муборак бўлсин!

🤲Аллоҳ таоло муборак ойнинг барча фазилатларидан баҳраманд этиб, хонадонларимизга қувонч ҳамда файз-барокатлар ёғдирсин.

Яқинларларингизни кўп-кўп дуо қилинг!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲


#Saharlik_vaqti
🌙 1-Ramazon
📅 1-MART | SHANBA

SAHARLIK VAQTI: 05:30

🤲  Saharlik duosi:
«Navaytu an asuma sovma shahri ramazona minal fajri ilal magʼribi, xolisan lillahi taʼala Аllohu akbar».
📚 Maʼnosi: Ramazon oyining roʼzasini subhdan to kun botguncha tutmoqni niyat qildim. Xolis Alloh uchun, Аlloh buyukdir.

📲MINBAR.UZ matbuot xizmati


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ramazon — duo oyidir

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazarov “Daryo” sayti orqali barcha musulmonlarni eshik qoqayotgan Ramazon oyi bilan qutladi.


🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #vaqtlar #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 


🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #masjid #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Соғинч ила, интиқ бўлиб кутганим, Рамазоним!

Бутун оламни мунаввар айлаб, мўминлар боши узра раҳмат ва мағфират ёғдириб келишингга муштоқмиз...

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐🍃🌹•ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!•🌹🍃💐

💐🌹•АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌹•Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌹•Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌹•Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌹•АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!💐

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮

📲MINBAR.UZ matbuot xizmati

4.8k 0 458 6 31

📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2k 2 19 2 12

"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?

@ShayxSaboqlariuz CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда дуо қилинаётганда тажвид билан ўқилмайди араб тили қоидасига кўра ўқилади.

Шунда бу дуонинг ўқилиши қуидагича бўлади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.

Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва бaрoкатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

🌷Амин йа роббал аламин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРМИСИЗ?!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

20 last posts shown.