ХОДИМЛАРГА ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРМОҚЧИМИЗ, БИРОҚ ЖАМОА ШАРТНОМАСИДА БУ ЙЎҚ, НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Ассалому алайкум хурматли Саидали Мухторалиев. Мен МЧЖ кадрлар бўлимида ишлайман. Биз ишчи ходимларга пандемия даврида қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилишга ёрдам пули ажратмоқчимиз, лекин бизнинг жамоа шартномада бундай банд йўқ. Нима қилсам тўғри бўлади?
ЖАВОБ
Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра:
➖ меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.
👆Мана шу қоидага мувофиқ, Сизда иккита йўл мавжуд.
Биринчиси, корхонадаги мавжуд жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан, “пандемия даврида қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш учун ходимларга моддий ёрдам пули ажратиш” масаласини жамоа шартномасида акс эттириш керак.
Иккинчиси, иш берувчи томонидан алоҳида локал ҳужжат, масалан, “Пандемия даврида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Низом ёки Тартиб қабул қилиниши ва бу ҳужжат корхонадаги касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиши зарур.
Айнан шу ҳужжатга “пандемия даврида қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш учун ходимларга моддий ёрдам пули ажратиш” масаласини ҳам киритиш мумкин.
✅ Шундай қилиб, юқоридаги ҳужжатлардан бирини расмийлаштириш ва амалга киритиш орқали, корхонангиздаги ходимларга қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам пули ажратилиши мумкин.