Шавкат Мирзиёев судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани айтди
Президент сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилганига қарамай, судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ва бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини айтган.
Президент мутасаддиларга уч ой ичида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, - деди Президент.