ДУОДА ЁД ОЛИНГ
Уйида қоларди, жон деб қоларди,
Тақдир битмасайди узун йўлларни.
Эй уйда ўтирган азиз инсонлар,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Эркакми, аёлми майли бўлсин ким
Соғинчлар юртида юрак-бағри ним.
Дардин Хақдан ўзга билмайди ҳеч ким,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни,
Зарга ҳам, зўрга ҳам, йўқдир даъвоси,
Фарзанди қувончи бутун дунёси.
Ижобат бўлгайдир кўп илтижоси,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Ғам келса силкитар энг аввал уни,
Безабон қалбининг чиқмайди уни,
Илтимос, иложи бўлса ҳар куни,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Тангрининг бандаси яхшими, ёмон,
Гуноҳу савобин ёзар берган жон,
Соғ кетди, ватанга қайтсин соғ-омон,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Уйида қоларди, жон деб қоларди,
Тақдир битмасайди узун йўлларни.
Эй уйда ўтирган азиз инсонлар,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Эркакми, аёлми майли бўлсин ким
Соғинчлар юртида юрак-бағри ним.
Дардин Хақдан ўзга билмайди ҳеч ким,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни,
Зарга ҳам, зўрга ҳам, йўқдир даъвоси,
Фарзанди қувончи бутун дунёси.
Ижобат бўлгайдир кўп илтижоси,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Ғам келса силкитар энг аввал уни,
Безабон қалбининг чиқмайди уни,
Илтимос, иложи бўлса ҳар куни,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.
Тангрининг бандаси яхшими, ёмон,
Гуноҳу савобин ёзар берган жон,
Соғ кетди, ватанга қайтсин соғ-омон,
Дуода ёд олинг ғариб дилларни.