Эрталабдан кутилмаган хабардан сўнг вужудимни бироз ҳаяжон босгандек бўлди ва мени узоқ ўй-хаёллар, бундан ўн беш йил олдинги ижодий майдондаги ширин ва ёқимли туйғуларни ўзида мужассам этган хотиралар чулғаб олди...
Республикамизда, айниқса, Тошкент вилоятида ҳам,
Ангрен шаҳрида ҳам катта ҳурматга сазовор бўлган, юртимиз медиа оламида, сиёсий ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллаган Зарифа Эралиеванинг ушбу сатрларда битилган мисралари мен учун кутилмаган, мисли яшин тезлигидаги хабар бўлди.
Зарифа Эралиева аслида чинакамига ижодкор, ўткир қалам соҳибаси, моҳир, адолатли, вужуди жураътга тўлган мард, моҳир журналист, чуқур мушоҳадали сиёсатчи, қатъиятли, салоҳиятли ва зийрак раҳбар, кенг тафаккур эгаси, маънавият ва маданият элчиси сифатида биз шогирдлар учун Ҳазрати Устоздир.
Биз шогирдлар Зарифа Эралиеванинг теран фикри, азму шижоатидан баҳраманд бўлишда давом этамиз. Маърифат фидойиси ижоддан асло тўхтамайди. Ҳазрати Устоз ўзининг ҳаёт йўли, салоҳияти, ғайрати, шижоати ила шогирдларига ибратдир...