* * *
Эй сен ишқи олий, эй сен завқи ҳур,
Эй сан матлаби қалб, эй сен кўзда нур,
Олган нафас ичим ҳам ташимдаги,
Вужуди мусаффо, илоҳий сурур.
Исминг ҳиргойиси олди тилимни,
Недан бунча шавқи баланд дилимнинг?
Сен ҳақда ўйласам жуда ҳам пастдир,
Кулгимни назорат қилар илмимнинг.
Не қилдинг, билмадим, не қилсанг қилдинг,
Келдинг-у ғурурим, чинордек синди.
Кимга аталгансан, тақдири олий,
Бошим не билмадим, охирим сендир.
Гунг бир мен, сен эса оҳанги сарҳуш,
Боғи эрам сенсан, мен дайди бир қуш,
Ҳамон қўним излаб, учаман бир сен,
Туш бўлма, илойим, ўнгимдаги туш.
Туш бўлма, ягона ўнгимдаги туш...
© Гулнор
@Gulnor_Poeziyan
Эй сен ишқи олий, эй сен завқи ҳур,
Эй сан матлаби қалб, эй сен кўзда нур,
Олган нафас ичим ҳам ташимдаги,
Вужуди мусаффо, илоҳий сурур.
Исминг ҳиргойиси олди тилимни,
Недан бунча шавқи баланд дилимнинг?
Сен ҳақда ўйласам жуда ҳам пастдир,
Кулгимни назорат қилар илмимнинг.
Не қилдинг, билмадим, не қилсанг қилдинг,
Келдинг-у ғурурим, чинордек синди.
Кимга аталгансан, тақдири олий,
Бошим не билмадим, охирим сендир.
Гунг бир мен, сен эса оҳанги сарҳуш,
Боғи эрам сенсан, мен дайди бир қуш,
Ҳамон қўним излаб, учаман бир сен,
Туш бўлма, илойим, ўнгимдаги туш.
Туш бўлма, ягона ўнгимдаги туш...
© Гулнор
@Gulnor_Poeziyan