Forward from: Xushnudbek.uz
Жавоби бўялмаган ёки барча катак бўялган саволга нима учун балл берилган?
ДТМ ушбу масалада қуйидагича изоҳ берди:
«Бўялмаган ёки барча муқобил жавоб доирачалари бўялган бўлса-да, балл берилган ҳолатда ҳеч қандай қонун бузилиши аниқланмади. Бунда абитуриент томонидан расмда кўриниб турган саволларга нисбатан эътироз билдирилган ва унга мос доирача бўялмасдан қолдирилган. Эътирозни ўрганиш натижасида абитуриентнинг эътирози асосли топилиб, унга балл берилган. Таъкидлаш керакки, шундан сўнг эътирозли деб топилган шу савол қайси тест топшириқлари китобларида тушган бўлса, барчасига балл берилган. Тегишли доирача бўялмаган ёки ўша саволнинг барча доирачалари бўялган бўлса ҳам», - дейилади ДТМ баёнотида.
Бу нима дегани?
Соддароқ тилда тушунтирадиган бўлсам, ДТМнинг саволлар китобидаги ўша саволда нуқсон бўлган. Мисол учун, савол берилгану, лекин техник хатолик сабаб жавоблар чоп этилмай қолган бўлиши мумкин. Ёки саволнинг ярми бору, ярми йўқ, ёхуд савол бошқа, унга берилган вариантлар умуман бошқа.
Хуллас, саволлар мана шунақа техник хатолик билан чоп этилган бўлса, қайсидир абитуриент шикоят қилган. Назоратчилар текшириб кўриб, ҳақиқатдан савол-жавобда техник хатолик борлиги ҳақида далолатнома тузишган.
Кейинчалик ДТМ ҳам қайта текшириб, ҳақиқатдан техник хатолиги бўлгани учун ўша саволга балл берган. Бу ижтимоий адолат жиҳатдан тўғри қарор, сабаби ДТМ хатоси учун абитуриент жавоб бермаслиги керак.
Ва энг қизиғи худди ўша савол қайси абитуриентларга тушган бўлса, ўшаларнинг барчасига балл берилган. Ҳаммасини бўяган бўлса ҳам, очиқ қолдирган бўлса ҳам, қайсидир битта вариантни белгилаган бўлса ҳам, фарқи йўқ, ўша хато саволга ҳаммага балл берилган.
‼️Ҳурматли абитуриентлар. Жавобни бўш қолдирса ёки ҳамма вариантни белгисала балл берилар экан, деган маслаҳатларга ишониб юрманг. Бунақа эмаслигини интернетда тарқаган расмлардан ҳам кўрса бўлади. 60 та бўш қолдирилган катакдан фақат биттасига, техник нуқсони бор саволгагина балл берилган. Шунинг учун бунақа қинғир усулларга эмас, ўз билимингизга ишонинг.
👉 @xushnudbek 👈