Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бандлик
Матонат, сабр ва ирода тимсоли сифатида бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган инсон ҳикояси
Боёвутлик Ўктам Ғайбуллаев ногиронлиги бўлишига қарамай доимий равишда ўз устида ишлайдиган матонатли инсон. У айни вақтда Гулистон давлат педагогика институтининг Жисмоний маданият ва спорт йўналиши талабаси.
Қаҳрамонимиз “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан сон протези билан таъминланди ва Гулистон шаҳар Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази давлат муассасасига ишга киришига кўмаклашилди. Ҳозирда у пара велоспорт бўйича ўқитувчи-мураббий.
Бўш вақтларидан унумли фойдаланишни афзал кўрадиган Ўктам мураббийликдан ташқари маиший жиҳозларни таъмирлаш ва 3 ғилдиракли мотоцикли билан юк ташиш хизматларини кўрсатиш орқали қўшимча даромад ҳам олади.