Жаҳонда "Сифат куни"кенг нишонланар экан, яқинда интернетда бир постга кўзим тушиб қолди. Шу сабаб ўз фикр-у ожизим билан бўлишай дедим.
Сифат бу оддий сўз эмас, балки Халқаро сифат нормаларига тўлақонли жавоб бериш деганидир. Хизмат кўрсатиш сифати эса оддий баққол дўконидан бир дона гугурт харид қилишдан бошлаб, озиқ-овқат сифати, таълим-тарбия, қурилиш ва бошқа кўплаб соҳаларни ўз ичига олган сифатли хизмат кўрсатишдир (акси бўлиши ҳам мумкин). Қайси йўналишда бўлмасин сифатнинг талаб даражаси борлигини оддий халқ билар ёки билмас, аммо хизмат пулликми демак, сифатли бўлиши шарт. Гап пулли хизмат ҳақида кетар экан, ўз навбатида жамоат транспортидан тортиб кичик буфетларгача, ресторан персоналларидан тортиб, банк ресепшенигача, уяли алоқа қўйинг-ки, барча бошқа йўналишлар ҳам сифатли хизмат кўрсатишлари керак. Фуқаролар эса харажатли ёки текин хизмат олишар экан хизматнинг сифатини энг аввало ўзлари билишлари керак. Бу масалада тегишли тартибда талаб қилишни ҳам ўрганишлари керак.
Бутун жаҳон "Сифат куни"да эса шу каби халқнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширувчи тарғибот материаллари тайёрланиши шарт!
Ҳурмат билан Эко блогер Абу Бакр Али
⬇️ Guliston xabarlari
https://t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ