ҚИЗИ БОР ОТАЛАРГА
Ўғлим бор деб мағрурланар қай бир ота,
Кимдир нодон ўғилтойдан нолиб юрар,
Ўғил кутган отажонлар бўлманг хафа,
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Меҳр ила кезиб чиқинг дунёсини,
Саришталаб юрар икки кулбасини,
Ўғил дея зор қақшаган телбасини-
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Мўмина қиз, муслима қиз, парирўйлар,
Ҳар қадамда ота уйин камин ўйлар,
Ич-ичидан сиғингувчи дуогўйлар-
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Ўғилга деб уй қурилар, тўй қилинар,
Болаларин бошин силаб, бўй қилинар,
Кексалигим бўйнида деб ўй қилинар-
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Омон бўлсин, ўнта бўлса, ўрни бошқа,
Топиб бўлмас фарзанд берган қўрни бошқа,
Ҳажга элтар балки ўғил қўйиб бошга,
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
✍ Мақсуда Каримова
👩⚕️ @Ginekologiya 👩⚕️
➕ @Soglom_Oilabot ➕
👨⚕️ @Urologiya_uz 👨⚕️
👩🏻⚕ @Ginekologiya_Ayollar_salomatli 👩🏻⚕
Ўғлим бор деб мағрурланар қай бир ота,
Кимдир нодон ўғилтойдан нолиб юрар,
Ўғил кутган отажонлар бўлманг хафа,
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Меҳр ила кезиб чиқинг дунёсини,
Саришталаб юрар икки кулбасини,
Ўғил дея зор қақшаган телбасини-
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Мўмина қиз, муслима қиз, парирўйлар,
Ҳар қадамда ота уйин камин ўйлар,
Ич-ичидан сиғингувчи дуогўйлар-
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Ўғилга деб уй қурилар, тўй қилинар,
Болаларин бошин силаб, бўй қилинар,
Кексалигим бўйнида деб ўй қилинар-
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
Омон бўлсин, ўнта бўлса, ўрни бошқа,
Топиб бўлмас фарзанд берган қўрни бошқа,
Ҳажга элтар балки ўғил қўйиб бошга,
Отасини жаннатга қиз олиб кирар.
✍ Мақсуда Каримова
👩⚕️ @Ginekologiya 👩⚕️
➕ @Soglom_Oilabot ➕
👨⚕️ @Urologiya_uz 👨⚕️
👩🏻⚕ @Ginekologiya_Ayollar_salomatli 👩🏻⚕