17-дарс 📚
Азиз ота-оналар, охиратда одамлар асосан ширк келтирганлари учун дўзаҳда абадий азобланади. Шунинг учун биз ширкнинг нима эканлигини билиб, ўзимиз ҳам, фарзандларимиз ҳам бу кечирилмас гуноҳи азимдан жуда эҳтиёт бўлишимиз лозим. Аллоҳга қўшиб бирор бир нарсага ибодат қилишга; Аллоҳга бирор бир фаришта, пайғамбар, жин, авлиё, дараҳт ёки тош кабиларни шерик қилишга ширк дейилади. Биз барча ибодатларимизни ёлғиз Аллоҳга қилганимиздагина Ул зотнинг ризоси ва жаннатига эришамиз. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки: ʻʻКимда ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан вафот этса, албатта жаннатга кирадиʼʼ. (Саҳиҳ).
1. САВОЛ: Болажоним, ширк келтирган одамга нима дейилади ?
ЖАВОБ: Ширк келтирган одамга мушрик дейилади.
2. САВОЛ: Болажоним, ширк келтирган одам жаннатга кира оладими?
ЖАВОБ: Йўқ дадажон, мушриклар дўзаҳга ташланади.
3. САВОЛ: Унда мушрикларни Аллоҳ кечирмайдими?
ЖАВОБ: Ҳа дадажон, Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни хоҳлаган бандасидан кечиради, аммо ширкни кечирмайди.
4. САВОЛ: Болажоним, унда ширкдан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак экан-да?
ЖАВОБ: Ҳа дадажон, мушрик бўлиб қолмасликни Аллоҳдан сўраб туришимиз керак.
5. САВОЛ: Кандай қилиб сўраймиз?
ЖАВОБ: Айтамизки: Аллоҳумма инний аъувзу бика ан ушрика бика шайъан ва ана аъламу ва астағфирука лима ла аъламу.
Барака топ болажоним.
❤️🔥https://t.me/F_arzandim - ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ