Кулмаса узоқ вақт чидай олмаган бўларди..
Бир кун йўлда кета туриб кулишга уринасану кўзингдан оққан ёшингдан таққа тўхтайсан, кимдир машинасидан тушиб югуриб келади, нималардир дейди, эшитолмайсан, юрагинг оғриганда миянг ҳам тўхтайди. Ёшингни артиб юриб кетаверасан..
Одамни атрофидагилар тушунмаса, у ўзини қандай тушунсин ? йиллар давомида кимни қанақа ёмон сифатида кўрган бўлсак, шунга ишонтирдик ҳам. Ҳамма ёмонларни ўзимиз тарбияладик. Нега яхшиликларни кўриш учун доим сўқирлик қиламиз ? кирланган дунёда биз кир бўлмаслигимиз мумкинку ? Нега кулгуларимизни ўзимиз ўлдирамиз, нега оғриқдан куламиз ?
Нега эркинликни орзу қила туриб, уни рўёбига ҳам қаршилик қиламиз ? Нега бахтсизликдан сурурланамиз ? Нега биров учун ҳам ақалли қайғуришни эплай олмайсиз, нега ҳаммани ёлғончи деб биласиз ?
Дунёни ўзимизни ёмонлигимиздек кўрамиз, ёмонлигига одамларни ҳам ишонтириб ёвузларни тарбиялаймиз. Ва нимдир дейиш учун жудаям чарчаб қоламиз.
Биз югурамиз, тилимиз осилиб оёғимиз синмагунча ўзимизни топа олмаймиз. Ҳаётни гўё фақат бизни атрофимизда айланаётгандек сезамиз, ўзимизни дунёни устунидек туямиз, шу учун бизда виждон йўқ поклик йўқ. менга шунақа одам кўрсатинг.
Яна бирор қадам юриш учун ожизлик қиляпман, одамлар эса менга ғалати қарашда давом этяпти. Ҳа, мен бошқа чидаб тура олмадим, ўзимдан кечирим сўрайман. Балки бу ерда туғилмасам, ҳатто ўз яқинларимда "одамлар" га хос иккиюзламачилик кўрмаганимда анча осон бўларди.
Севишга уринамиз, севги нима эканлигини кимдир биладими ўзи ? иллюзия, мол-дунёдан иборат истаклар жамланмасимиди, мен излаган туйғу. дунёда танангиздан кўра ҳислар муҳим одамлар бор, севгини қадрлай билинглар, агар ўзгачасини учратсангиз.
Севсангиз ундан ҳеч нима кутманг. Уни кулгили хархашалар билан чекламанг..
Мен энди сизларни дунёда севги қутқаради демайман. Силарни одамийлик қутқарган бўларди, лекин одам бўлишга эҳтиёжим қолмади..
Ҳаёт давом этади бу дунёда бизсиз ҳам..