Forward from: Tarixchilik
Янги йил.
Туркияда айнан Истанбулда яшаётганимга 1 йилдан ошди. Энди келган вақтим янги йилни оммавий равишда нишонлашса керак деб ўйлар эдим. Аммо нотўғри ўйлабман.
Истанбулда аҳоли бўлиниб олган. Ҳа шундай туман туман, минтақа минтақа бўлиб олишган. Яъни диний ва миллий қадриятларга амал қиладиганлар алоҳида европа табиат одамлар алоҳида жойларда истиқомат қилади.
Мен яшайдиган жой ва умуман иш билан чиқиб бориб юрадиган кўчаларда янги йил шукуҳи шундай билинмаяптики ҳатто бугун 28 декабрь эмасдек гўё. Яна бир укам: ўтган йили 31 декабрь куни билиб қолибман бугун янги йил байрами эканини деди. Ўша юқорида айтганим янги йилни нишонлайдиган одамлар балки чиройли қилиб ясатиб қўйишар ўзлари яшайдиган жойларни аммо мен ҳали кўрмадим.
Айтмоқчи бўлганим: янги йилсиз ҳам йил ўтади. Қариндош уруғ билан бошқа кунларда ҳам чиройли дастурхон устида еғилиб ўтирса бўлади.
Ота оналаримизни ва уларнинг ота оналарини золим тузум бу ёлғонга ишонишга ва нишонлашга мажбурлади. Энди эса ихтиёр ўзимизда бизни кимдир мажбурлайдиган замондан ўтдик шундай эмасми?
Бу албатта ҳеч қандай даъват эмас, балки шахсий мулоҳазадир. Нишонлаганларни қораламаяпман уларга нисбатан нафратим ҳам эътирозим ҳам йўқ. Шунчаки ўзлигимизга қайтишимизни хоҳлайман.