Elbek | 🇸🇦💬🍹🪐🌙🧳☪️🇺🇿⚠️✍


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


@Optimum_Direction

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: AudioSavedBot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@AudioSavedBot- Энг севимли мусиқангизни биз билан топинг!


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
Бўйдоқларга_тавсия

Аллоҳим! Агар солиҳ бўлсам, солиҳа жуфт, бордию солиҳ бўлмасам, мени ислоҳ этадиган солиҳа жуфт насиб эт
деб дуо қилинг!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼
Telegram | Instagram | Youtube


Forward from: Miss_bonumee
Hammamiz bilishimiz kerak!

1)Robbing kim?
1)Robbimiz Alloh
2)Dinning qaysi?
2)Dinim Islom!
3)Payg'ambaring kim?
3)Payg'ambarim Muhammad (S.A.V)!
4)Kitobing qaysi?
4)Kitobim Qur'oni Karim!
5)Tilaging nima?
5)Tilagim iymon!
6)Qiblang qaysi?
6)Qiblam Ka'batulloh!
7)Millating qaysi?
7)Ibrohim Xalilulloh millati!
8)Mazhabing qaysi?
8)Imomi A'zam Abu Xanifa mazhabi!
9)Do'stlaring kim?
9)Do'stlarim chohor yorlar!
10)Ular kim?
10)Abu Bakir Siddiq,Xazrati Umar,Xazrati Usmon,Xazrati Alidir!
11)Qachondan beri musulmonsan?
11)Al'-Misoqdan beri!
12)Al'-Misoq nima?
12)Alloh taola ruhimizni yaratib ulardan Fada olgan kun!
13)Etiqoding qaysi?
13)Ahli Sunnat val Jamoat etiqodi!
14)Kimni yaxshi korasan?
14)Alloh taolani!
15)Undan keyinchi?
15)Payg'ambarimiz Muhammad (S.A.V) ni!
16)Undan keyinchi?
16)Ota-onamni!
17)Undan keyinchi?
17)Barcha mo'minlarni!
18)Seni kim yaratgan?
18)Alloh taola!
19)Nima uchun yaratgan?
19)O'ziga ibodat qilish uchun!
20)Ibodat degani nima?
20)Ibodat Allohning aytganlari uchun!
21)Iymon kalimasini ayt?
21)La ilaha ilalloh Muhammadur Rasulolloh!
22)Ma'nosi nima?
22)Allohdan o'zga iloh yo'q va Muhammad (S.A.V) uning Elchisi ekanligiga Guvohlik beraman!






Forward from: Hidoyat Qurbonov


Forward from: КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴
#ибрат

Дўст истаётган бўлсанг, Аллоҳ етар.
Ёр истаётган бўлсанг, Муҳаммад етар.
Далил истаётган бўлсанг, Қуръон етар.
Ҳузур истаётган бўлсанг, Намоз етар.
Бойлик истаётган бўлсанг, Қаноат етар.
Душман истаётган бўлсанг, Нафсинг етар.
Азизлик истаётган бўлсанг, Ислом етар.
Насиҳат истаётган бўлсанг, Ўлим етар.

©️ Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

👉 @KV100




Forward from: Ta'lim va MEN
#Мотивация

Мана бу оқ-қора сурат эҳтимол бир қарашда сизга қизиқ туюлмас, аммо мен тез-тез кўриб ўйга чўмадиган энг кучли суратдир!

Aфриканинг Жанубий Родезия (собиқ Зимбабве) ўлкасидан бўлган марафончи Матиас Канда мусобақага тайёрланиш чоғида доим Гверу ва Селукве шаҳарлари орасида қатновчи пассажир поезди билан пойга қилган😱

Шу туфайли у энг нуфузли марафон пойгаларида 3 маротаба олтин медални қўлга киритган🙆🏻‍♂

Бойлар билан тўла поезднинг бор кучи билан ўт олаётганини ва қашшоқ оиладан бўлган Матиаснинг жон жаҳди билан чопаётганини қандай таърифлаш мумкин?

Бир ойда бир қорни тўйиб овқат емайдиган Матиас бу куч қувватни, бу матонатни қаердан олди экан🤷🏻‍♂

Жавоб битта!
Одамлар танқидига, гап-сўзига қарамай ўзига, бахтли келажагига бўлган чексиз ишонч!!


Матиасдан ўрнак олинг!
Ўз ҳаётингизни ўзингиз қуринг!

https://t.me/puloqimipotokdeneg




Forward from: | cennetmisal |
- Ko‘rar ko‘zga ajab so‘fiynamosan,
- Nihonda nafs itiga mubtalosan.


Forward from: الصبور As-Sobur. Oʻta sabrli. Osiylarni azoblashga shoshilmaydi.
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Акасининг иродасига қойил!

Акалар ҳамиша укаларининг таянчидир! Ука учун энг ишонган инсон бу акадир...👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Forward from: Ta'lim va MEN
🔹Тикандан гул ундирган Зот қишни яна баҳорга айлантира олади. Кўримсиз қурт гўзал капалакка айланганидек, кун келиб барча қайғу-ғамлар ҳам севинчга айланади.

Жалолиддин Румий

👉 @Talim_va_MEN




Forward from: ❤ BAXT BEKATI ❤ UYDA QOLING!
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир аёл келиб деди:

– Менинг якка-ю ягона қизим ўлди. Бу мусибатга чидай олмаяпман. Сиздан илтимос, менга бир дуо ўргатинг, қизимни ҳеч бўлмаса тушимда кўрай.

Ҳасан Басрий аёлга истаганини ўргатдилар. Аёл кетди, лекин эртаси куни кечагидан ҳам қаттиқроқ йиғлаб келди:

– Қизимни тушимда кўрдим, аммо жуда ҳам қаттиқ азобланаётган ҳолда эди. Устига оловдан бўлган либос кийдиришаётган экан.

Бу гапларни эшитган ҳазрат ва шогирдларининг кўзларига ёш келди...

Орадан бир неча кун ўтгач, Ҳасан Басрий тушларида ўзларини вафот этиб, жаннатга тушганлари, муҳташам қаср ва у ерда бир қиз сайр этиб юрганини кўрдилар. Қиздан сўрадилар:

– Сен қайси пайғамбарнинг аёли ёки қизисан?

– Ҳазрат, мен яқинда ҳузурингизга фарёд уриб келган аёлнинг қизиман, – жавоб берди у.

– Онанг сени азобланаётганингни тушида кўрганини айтган эди, сен эса бу ерда, бундай мақомдасан. Қандай қилиб бу мартабага эришдинг?

– Биз қабр ҳаётидаги беш юз эллик киши азобда эдик, – сўз бошлади қиз. – Бир киши қабристонга келиб, ўн бир марта Ихлос, ўн бир марта Фалақ, ўн бир марта Нос сураларини ўқиб, савобини қабристонда ётган барча мўмин-мўминаларнинг руҳларига бағишлади. Шунда Аллоҳ таоло азоб фаришталарига: «Оятларим ва исмларим ҳурматидан мар­ҳумлардаги азобни тўхтатиб, уларга юқори мақом беринг», дея амр этди. Бу мартабага шундан кейин эришдим деб жавоб берибди қиз.

#Иймон

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


Forward from: "Бола тарбияси" ёхуд "Лидер фарзандлар"🌞
Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

✔️ Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
✔️ Фарзандларга юқмасин деб,   ёмон одатларингизни тарк этасиз;
✔️ Ўрнак бўлай деб яхши хулқлар билан сифатланасиз;
✔️ Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб, диалог услубида гаплашишни ўрганасиз;
✔️ Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
✔️ Ҳар бир саволга жавобингиз бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия бериш сизни ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз

Яқинларингизга хам улашинг.👇
https://t.me/oilada_bola_tarbiyasi


Forward from: Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Rasmiy
ЭРКАКЛАР КУНИ

Дейдилар март ойин саккизинчиси
Аёллар байрами, аёллар куни.
Борми бу оламда эркакка ҳам кун?
Ёки ёришмасми эркакнинг туни?

Эсини танибоқ югурар ишга,
Мурғак юрак билан ер оила ғамин.
Пул топди дегунча чопади уйга,
Тўлдирай дейди-да рўзғорнинг камин.

Мўйлаби сабз урмай туради ғоздек,
Хўроздек асрайди маҳрамларини,
Опаси - номуси, сингил - ғурури,
Қизғанар онасин рўмолларини.

Жуфт берса, ишонмай замину кўкка,
Асраб-авайлайди қорачиғидек,
Югирар ош-нону уй-жой кўйида,
Уйига ташийди чумолилардек.

Қора қозонини қайнатайин деб,
Кезади ажаму араб юртини,
Фарзандим ҳеч кимдан кам бўлмасин деб,
Фидолар қилади бор вужудини.

Бир айби бор – адл, ишонар, содда,
Макру ҳийла билмас, момиқ ҳам эмас,
Лекин унинг ўнги доим ичида,
Дилдаги ҳар сўзин изҳор этолмас.

Унинг меҳрин истанг хизматларидан,
Ёлғонни эп кўрмас ҳаргиз ўзига.
Муҳаббатин топинг мушфиқ қаддидан,
Фидодир минг жони айтган сўзига.

Халқига борини сочганлар улар,
Ватанга кўксни қилдилар қалқон,
Пешона теридан қуриб дунёни,
Кашфу ихтиро ҳам улардан аён.

Улардан чиққандир пайғамбарлар ҳам,
Подшоҳлик доим улар қўлида.
Мужтаҳид олимлар уларга хосдир,
Толмаслар илм-фан, равнақ йўлида.

Улар ҳам иззату ҳурматга лойиқ,
Улар ҳам меҳр ва эътибор истайди.
Уч юз олтмиш тўрт кун ишлади, ахир,
Эркакка ҳам бир кун берса арзийди.

Бу сўзлар барчаси самимий, адл,
Эркакни мақтасам, келмасин малол,
Ҳар қанча бўлса ҳам шону шавкати,
Эркакни дунёга келтиргай аёл.

Қарасам, ҳамма аёлларни мақтаб, таърифлаб шеър ёзаркан, бир эркакларни ҳам таърифлай дедимда...

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
03.03.2023


Hasanxon Yahyo Abdulmajidning rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram


Forward from: حب
Илм ўрганишнинг фазли

Аллоҳ таоло деди:

يَرۡفَعِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ دَرَجَٰتٖۚ

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга. кўтарур», (Мужодала: 11).

 إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰٓؤُاْۗ

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур», (Фотир: 28).

وَقُل رَّبِّ زِدۡنِي عِلۡمٗا

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом): «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин», деб айтинг», (Тоҳа: 114).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ, (динни теран тушунадиган) қилиб қўяди».
(Бухорий ва Муслим ривояти)

«Ким илм ўрганиш йўлида юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини енгил қилиб қўяди. Дарҳақиқат, фаришталар рози бўлган ҳолларида толиби илм учун қанотларини ёзиб турадилар. Толиби илм учун осмонлару ер орасидаги нарсалар ва ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Толиби илмнинг обидга нисбатан афзаллиги, худди ойнинг бошқа сайёралардан афзаллиги кабидир. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар дийнор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмадилар, балки улар илмни мерос қолдирдилар. Бас, ким уни (ўзига мерос қилиб) олса, улуғ насибани олибди».
(Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

«Инсон вафот этса, унинг (барча) амаллари узилади, фақат учта амалидан (савоб етиб туриши узилмайди):
Садақаи жория, фойдали илм ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд».
(Муслим ривояти)




Forward from: 🌸Solihaginam🌸
#tarjima

Yaqinda olimlar Oy yuzasida g'alati yoriqni aniqladilar va bu ularni juda sarosimaga solib qo'ydi. Xabar qilinishicha, yoriq doimiy ravishda kengayib bormoqda. Smitson instituti tomonidan Apollon paytida o'rnatilgan datchiklar yordamida Oy yuzasidagi nuqsonni o'rganish uchun keng ko'lamli tadqiqot o'tkazildi.



Qomar surasi 1 oyat

Soat ( qiyomat ) yaqinlashdi va oy bo'lindi.

20 last posts shown.

4

subscribers
Channel statistics