"А.Авлоний платформасидан рўйхатдан ўтиб, малака сертификати олиб берамиз, нархларини келишамиз"…
Ижтимоий тармоқлардаги тарқалаётган юқоридаги ачинарли "савдолашиш"га
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Афсуски, "гуруч курмаксиз" бўлмаганидек, сўнгги вақтлада педагог устоз, деган улуғ номни булғаётганлар ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Ҳақиқий ва ҳаққоний ўқитувчи бўлишни ўз олдига мақсад қилган минглаб устозларимиздан узр сўраган ҳолда, шуни маълум қиламизки, ўқитувчи ўз устида ишлаши учун уч хил шаклда, яъни, онлайн, офлайн, мустақил таълим олишини ташкил қилган А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг меҳнатини обрўсизлантираётган бундай хабарлар фонида ҳар қандай шароитда ҳам ўз устида ишлашни, замонавий педагогикани ўрганишни эмас, осонликча моддий маблағ топишни кўзлаётган, бошқача қилиб айтганда халқига хиёнат қилаётган айрим кимсалар борлиги ачинарли.
Коррупцион тизимни парчалаш дастурлари асосида тубдан янгиланган малака ошириш тизимида малака иши ва имтиҳон тизими йўқ қилиниб, қулай ва қўрқинчли талабларсиз (ўзлаштирмагунча чексиз қайта имтиҳон топшириш имконияти мавжуд бўлган) тизим яратилди.
Бундан маълумки, барчаси фақат виждон, савия, дунёқараш ва шахсий танловга қолдирилган.
Жамиятда таълим олиш маданияти бўлмаса, биз уни шакллантириш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Аммо, ора-сирада ҳали ҳам ўзини "эски тизимда малака ошираяпман", деб ҳис қилаётганлар борлиги таълим ислоҳотларига аввало, ҳар бир педагог шахсан тайёр бўлиши кераклигини кўрсатмоқда.
“Узлуксиз таълим” платформасида мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи маълум бўлиб, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақида институт томонидан маълумот тўпланган.
Платформа ишга тушгач, қинғир йўллар қидираётганлар неча фоизни ташкил қилаётгани илмий томондан ҳам ўрганилган ва унга қарши тезкор дастурлар ишлаб чиқилган. Мавзулар ва курслар оралиғидаги узилиш соатлари платформани айрим шоввозлар томонидан “бозор” қилинишига йўл қўймайди.
Юқоридаги ҳолатлар мутлақо ноқонуний хатти-ҳаракат бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тез орада мониторинг ишлари бошланади. Унинг натижасида “сохта ўқиган устозлар”га кескин чоралар кўрилиши ҳақида маълум қиламиз.
Ҳурматли педагогларимиздан турли фирибгар каналлар рекламасига учмасликни ва бошқа фидойи ўқитувчилар обрўсини тўкмаслигингизни илтимос қиламиз.
Мақсадимиз соҳага малакали мутахассисларни тайёрлаш ва мактаб таълими сифатини ҳақиқатдан ҳам кўтаришдир.
Агарда, платформа билан боғлиқ саволларингиз бўлса, 24/7 форматида ишлайдиган расмий телеграм гуруҳимизга аъзо бўлиб, бизга мурожаатингизни юборинг👉https://t.me/+dcbeoS6DQvhmOTU6
А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мамлакат таълимини яхшилаш мақсадида барча ҳаракат ва имкониятларини ишга солишга тайёр
https://t.me/Education_bank