Аёл.
Бунча хаёлларга берилдинг аёл,
Нечун йўл кўради маюс нигоҳинг.
Хаёт ташвишидан кўмдими ҳаёл,
Сўлмасин чиройли кулган юзларинг,
Гулгун оразингни тўсмасин бир ғам,
Кесмасин аламдан уни сўзларинг.
Бирон қайғуларга бўлмасин ҳеч нам,
Ёшланмасин асло чарос кўзларинг.
Нечун нигоҳларинг олислаб кетди,
Лаҳзалик тарк этдинг, унутиб борлиқ.
Сени шу қадар ҳам нима чалғитди,
Аллоҳим сабрингга этар зўр тортиқ.
Ёшгина бошингда синовдир ташвиш,
Сочларингга наҳот оралади оқ.
Ғурбатлар солдими бошингга кўп иш,
Ўзингни уйлатмагин ҳаётга тик боқ.
Чиройли кулгингни остида не бор,
Яширин қалбингда қанчалар ғубор.
Кўнглинг ташвишлардан кўрсада озор,
Минг бора ўйлайсан, такрор ва такрор.
Боласан, сингилсан, ёрсан, онасан,
Олам пойингдадир жаннат пойингда.
Ҳали ҳаётингдан мамнун бўласан,
Фахр билан юргин борган жойингда.
Тунлари йиғлама уйқусиз бедор,
Меҳнатинг кетмасин қилмагил завол.
Масрур бўл, мағрур тур бўлмагин беор,
Ағёрлар синдирмасин сени жон Аёл!.
Муаллиф: Гулора Ҳамиджановна.
Бунча хаёлларга берилдинг аёл,
Нечун йўл кўради маюс нигоҳинг.
Хаёт ташвишидан кўмдими ҳаёл,
Сўлмасин чиройли кулган юзларинг,
Гулгун оразингни тўсмасин бир ғам,
Кесмасин аламдан уни сўзларинг.
Бирон қайғуларга бўлмасин ҳеч нам,
Ёшланмасин асло чарос кўзларинг.
Нечун нигоҳларинг олислаб кетди,
Лаҳзалик тарк этдинг, унутиб борлиқ.
Сени шу қадар ҳам нима чалғитди,
Аллоҳим сабрингга этар зўр тортиқ.
Ёшгина бошингда синовдир ташвиш,
Сочларингга наҳот оралади оқ.
Ғурбатлар солдими бошингга кўп иш,
Ўзингни уйлатмагин ҳаётга тик боқ.
Чиройли кулгингни остида не бор,
Яширин қалбингда қанчалар ғубор.
Кўнглинг ташвишлардан кўрсада озор,
Минг бора ўйлайсан, такрор ва такрор.
Боласан, сингилсан, ёрсан, онасан,
Олам пойингдадир жаннат пойингда.
Ҳали ҳаётингдан мамнун бўласан,
Фахр билан юргин борган жойингда.
Тунлари йиғлама уйқусиз бедор,
Меҳнатинг кетмасин қилмагил завол.
Масрур бўл, мағрур тур бўлмагин беор,
Ағёрлар синдирмасин сени жон Аёл!.
Муаллиф: Гулора Ҳамиджановна.