🇺🇸Меta ўз платформаларида цензура сиёсатини юмшатишини ва фактчекингни фойдаланувчилар томонидан қолдириладиган изоҳлар билан алмаштиришини эълон қилди
Меta раҳбари Марк Цукерберг Facebook, Instagram ва Threads ижтимоий тармоқларида цензура мавжудлигини тан олди ва корпорация контент модерацияси сиёсатида жиддий ўзгаришлар қилинишини билдирди.
"Биз жуда кўп хатолар қиляпмиз, фойдаланувчиларни ҳафсаласини пир қиляпмиз ва жуда кўп ҳолларда ўзимиз кафолатламоқчи бўлган сўз эркинлигига тўсқинлик қиляпмиз" — дейилади Меta раҳбарининг баёнотида.
Марк Сукерберг қуйидаги ўзгаришлар ҳақида ваъда қилди:
✹ 2016 йилдан бери Меta платформаларидаги контентни учинчи томон фактчекерлари тасдиқлаб келмоқда. Энди бундай бўлмайди. Бундан кейин фойдаланувчилар Х ижтимоий тармоғидагидек бегоналарнинг постларига изоҳлар (community notes) қолдиришлари мумкин бўлади;
✹ Миграция ва гендер идентификацияси каби мавзулардаги цензура чекловлари бекор қилинади;
✹ Меta сиёсий контентни кўришни хоҳлаган фойдаланувчиларга буни тавсия қилишни қайтадан бошлайди;
✹ Компания автоматик филтрларни камроқ қўллаб, фойдаланувчиларнинг шикоятларига кўпроқ таянади.
✹ АҚШдаги контентни модерация қилувчи жамоалар Калифорниядан Техасга кўчирилади.
✹ Меta бошқа давлатларнинг цензура талабларига қарши курашиш учун Доналд Трамп маъмурияти билан ҳамкорлик қилади.
Марк Цукербергнинг улкан ваъдаларига қарамай, ҳозирда унинг платформаларида Фаластин, Ғазодаги қирғинлар борасида ҳамон цензураларга йўл қўйилмоқда.