🇺🇸🇸🇾 АҚШ: Биз ҲТШни террор рўйхатидан олиб ташламаймиз
АҚШ расмийларига кўра, Жо Байден маъмурияти Суриядаги Таҳрир аш-Шам ташкилотини (ҲТШ) "террорчи ташкилотлар" рўйхатидан чиқаришни ўйламаяпти.
Байден маъмурияти расмийлари Ал Арабия English нашрига "Суриядаги янги маъмурият нима қилишни ва қандай қилишни режалаштираётганини тушунишга ҳаракат қилишаётганини" айтди. Расмийларнинг таъкидлашича, Трумп маъмуриятининг лавозимга киришишига икки ҳафтадан камроқ вақт қолгани боис, "баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун вақт етарли эмас" ва Байден даврида бундай жиддий қарорлар қабул қилинмайди.
АҚШ Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ХТШ бошчилигида тузилган янги ҳукумат билан алоқага чиқишга улгурди.
АҚШ Давлат департаменти ҲТШни 2018 йилнинг май ойида "хорижий террорчилик ташкилотлари" рўйхатига қўшди, бунинг сабаби сифатида ташкилотнинг Ал-Қоида билан алоқадор Нусра фронти билан алоқаси борлиги келтирилган.
Аҳмад Шара 2016 йилда гуруҳ Ал-Қоида билан алоқаларини узганини эълон қилган эди.