ХОМИЛАДОРЛАР УЧУН ЭНГ МУҲИМ 8 ТА ВИТАМИН!
Хомиладорлик – аёл организми учун катта синов. Бу даврда чақалоқнинг соғлом ривожланиши ва онанинг ўзини яхши ҳис қилиши учун витаминлар жуда муҳим!
Қуйидаги рўйхат билан танишинг. 👇
1⃣ Фолий кислотаси (энг яхшиси фолиновая кислота) – чақалоқнинг асаб тизими ва мияси ривожланиши учун энг муҳим.
(Исмалоқ, брокколи, авокадо, ясмиқ, банан, тухум сариғи)
2⃣ Темир сақловчи махсулотлар – камқонликнинг олдини олади, онанинг чарчоқ ҳиссини камайтиради ва чақалоқни кислород билан таъминлайди.
(Қизил гўшт, жигар, анор, олма, нўхат, қора шоколад). Эътибор беринг темирли ПРЕПАРАТ демаяпман, сабаби хомиладорликда қон кўпайтирувчи дорилар ичишга қаршиман (критик холат бўлмаса агар).
3⃣ Кальций – хомиланинг суяк ва тиш ривожланиши учун зарур, онанинг суякларини мустаҳкамлайди.
Сут ва сут махсулотлари (қатиқ, творог, пишлоқ,бодом, кунжут, брокколи)
4⃣ D витамини – кальцийни яхши сўрилишига ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди.
(Тухум, балиқ ёғи, лосось, қўзиқорин, қуёш нури). Қўшимчасига 2000ЕД ичиб турсангиз бўлади.
5⃣ Омега-3 ёғ кислоталари – чақалоқнинг мияси ва кўриш қобилияти ривожланиши учун фойдали.
(Балиқ, ёнғоқ, чия уруғи, зағир ёғи)
6⃣ Витамин C – иммунитетни кучайтиради, темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради.
(Киви, лимон, апельсин, қизил қалампир, қулупнай)
7⃣ Витамин A – чақалоқнинг юраги, кўзлари ва тўқималари ривожланишига ёрдам беради.
(Сабзи, ширин картошка, қовоқ, жигар, яшил баргли сабзавотлар)
8️⃣ Ва албатта ЙОД! Энг ками 200мкг. Бу профилактик доза. Агар сизда буқоқ билан муаммолар бўлса докторингиз анализларингизга қараб кўтариб беради.
Болам ақилли бўлсин десангиз, йодга хушёр туринг, канда қилмай ичиб юринг😌
📌 Муҳим маслаҳат! Витаминларни табиий маҳсулотлардан олиш энг фойдали! Хомиладорлик даврида рационингизни тўғри шакллантириш ва қўшимча витаминлар истеъмол қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.