* * *
Мен ҳамон ўша сен қолдириб кетган,
Умр карвонлари ўтар йўлдаман.
Ноним ҳам, сувим ҳам сўнгига етган,
Ҳажр осмонидан ёққан дўлдаман!
Усти-бошим юпун, қўлимда фонус,
Адашган карвонлар йўл сўрар мендан.
Лек ўзим йўлимни тополмай ҳануз,
Ўтиб бораяпман бу ёлғон дундан.
Тирқираб қон оқар товонларимдан,
Изимдан ўсади алвон лолалар.
Қумлар дарё бўлса саволларимдан,
Тошларни шамолга сочар нолалар!
Мен ҳамон кезаман...
Осмон зим-зиё,
Қуёшни қайларга қўйдинг беркитиб.
Кўнглимни ғажилган суякдек гўё,
Алам итларига кетдинг итқитиб!
Худодан қўрқаман!
Нолишлик гуноҳ!
Йиғласин бир умр ишқ билмаганлар!
Балки жаннатларда топарлар паноҳ,
Жон қадар севгану, севилмаганлар!
Малика Тавфиқ
@Diydor_Shirin_sevimliy_kanalim
Мен ҳамон ўша сен қолдириб кетган,
Умр карвонлари ўтар йўлдаман.
Ноним ҳам, сувим ҳам сўнгига етган,
Ҳажр осмонидан ёққан дўлдаман!
Усти-бошим юпун, қўлимда фонус,
Адашган карвонлар йўл сўрар мендан.
Лек ўзим йўлимни тополмай ҳануз,
Ўтиб бораяпман бу ёлғон дундан.
Тирқираб қон оқар товонларимдан,
Изимдан ўсади алвон лолалар.
Қумлар дарё бўлса саволларимдан,
Тошларни шамолга сочар нолалар!
Мен ҳамон кезаман...
Осмон зим-зиё,
Қуёшни қайларга қўйдинг беркитиб.
Кўнглимни ғажилган суякдек гўё,
Алам итларига кетдинг итқитиб!
Худодан қўрқаман!
Нолишлик гуноҳ!
Йиғласин бир умр ишқ билмаганлар!
Балки жаннатларда топарлар паноҳ,
Жон қадар севгану, севилмаганлар!
Малика Тавфиқ
@Diydor_Shirin_sevimliy_kanalim