Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рафинья хейтга учрамоқда.
Бразилиялик юлдуз бир неча кун олдин Ромариога интервью берди. У ерда Аргентина терма жамоасини майдонда ва унинг ташқарисида “ёрвориш”, албатта ютиш ва гол уриш, керак бўлса “катта холасиникига” жўнатиш каби гаплар гапирилди. Натижада Бразилия 1:4 ҳисобида ютқазди. Аргентина футболчилари майдоннинг ўзида Рафиньяни гапига жавоб беришга чақириб, ўртада кичик зиддиятлар бўлди. Аргентина медиаси табиийки мавзуга янада кенг тус берди. Бу вазият нимани англатади? Доим рақибларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак. Ҳатто у азалий рақобатчи бўлса ҳам. Бунақа гаплар камерасиз айтилиши мумкиндир, лекин онгли равишда кенг аудиторияга олиб чиқяпсанми, оқибатига жавоб беришга ҳам тайёр бўл. Рафиньяни шу гапларига қарамай футболчи сифатида жуда қадрлайман. Бир сафар майли, адашди, муносабат ўзгармайди. Ҳамма хато қилади. Муҳими ундан тўғри хулоса чиқариш. Ҳозирда у олтин тўпга даъвогар, бундай кейслар овоз беришга таъсир қилиши мумкинлигини бразилияликлар биладику.
t.me/Davron_Fayziev