Ибн Сино Марказий Осиё фарзанди.
Тожикистон Республикаси Маданият вазири Матлубахон Сатториён хонимнинг Абу Али Ибн Сино кимнинг фарзанди ва қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақидаги баёнотига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.
©️Проф., Шерзодхон Қудратҳўжа
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, С.ф.д.
@Davlatchilik_tarixi
Тожикистон Республикаси Маданият вазири Матлубахон Сатториён хонимнинг Абу Али Ибн Сино кимнинг фарзанди ва қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақидаги баёнотига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.
Авваламбор ўзбек-тожик дўстлиги кўп минг йилга бориб тақалишини эътироф этиб, Сизга ўз ҳурматимни изҳор қиламан. Аммо буюк файласуф Суқрот айтганидек "Афлотун маним дўстим, бироқ ҳақиқат устундир".
Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари энди ҳақиқатдан ҳам бирлашаётган бир тарихий пайтда, ўзаро чегаралар очилиб, барча соҳаларда мукаммал ҳамкорлик ривожланаётганда барчамиз айтаётганимизни етти ўлчаб бир кесиб гапиришимиз керак, албатта.
Иккинчидан, шу мавзуда баҳс очилган экан, минтақамиз тарихини пухта ўргансак, IX-X асрларда минтақамизда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ёки Қирғизистон деб тавсифланиш бўлмаганини эътироф этиш керак.
Учинчидан, ўша замонлардаги илм-фаннинг ва маърифатнинг юксалиши, Ренессанс даврининг чўққига чиқишининг бош омилларидан бири минтақамиздаги бир жўғрофий ҳудуд қамровидаги яратилган эркин муҳитдир.
Тўртинчидан, бугунги кунда интернетнинг истаган қидирув тизимига мурожаат қилсангиз, Абу Али Ибн Сино қайси мамлакат фарзанди деганда: Абу Али Ибн Сино (980-1037), машҳур табиб, файласуф, математик ва олим, Бухоро ёнида туғилган. Унинг туғилган жойи ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Шу сабабли, Ибн Сино Марказий Осиё фарзанди ҳисобланади.
Бешинчидан, Абу Али Ибн Синонинг миллати тўғрисидаги савол қанчалик ўринсиз бўлса-да, Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, бундай ёндашув икки томонлама муносабатларга, албатта, салбий таъсир қилмай қолмайди, ва шубҳасиз, учинчи тараф бундай ҳолларда ўзининг ғараз мақсадларида фойдаланади. Биз бугун катта минтақада яшар эканмиз, илм-фан, адабиёт, маърифат соҳасида чўққига чиққан улуғ олимларни сеники, меники демасдан бир заминда яшаган боболаримизнинг муносиб фарзандлари бўлишимиз керак.
©️Проф., Шерзодхон Қудратҳўжа
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, С.ф.д.
@Davlatchilik_tarixi