1881 йилнинг 25 январида Гёкдепе жанги билан Иккинчи Рус-Туркман уруши якунланди. Бу урушда туркманлардан 20 мингдан ортиқ одам, Россиядан эса 1,5 мингдан зиёд одам халок бўлди ва яраланди . Нега қурбонлар сонида бунчалик катта фарқ бор ?
Биринчидан, туркманларнинг кўпчилиги Россия артиллерияси замбаракларининг отишидан ҳалок бўлган, чунки кучлар нисбати жуда номутаносиб эди: 100 та рус замбарагига қарши туркманларнинг битта эски тўпи бор эди. Иккинчидан, жангдан кейин босқинчи Россия империяси ўз анъаналарига содиқ холда амал қилди – рус армиясининг қўмондони М.Д. Скобелев эркаклардан ташқари болалар, аёллар, қарияларнинг барчасини ўлдиришга,аямасликка буйруқ берди. Унинг ўзи ёзганидек, "драгунлар томонидан қочаётган туркманларни таъқиб қилиш жараёнида ҳар икки жинсдан аёлу, болалардан 8 минг киши ўлдирилди".
Шунингдек, уч кунлик "баранта" эълон қилинди – яъни аскарларга туркманларнинг ҳамма нарсасини талаш ва ўғрилик қилишга рухсат берилди.
@Davlatchilik_tarixi